Британиялик стюардесса Хизер Пул 20 йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, нима учун қизил лаб бўёғидан фойдаланиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, бу танлов тасодиф ёки мода билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Стюардессалар учун мўлжалланган қизил лаб бўёғи фақатгина самолёт йўловчиларининг хавфсизлиги билан алоқадор. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда йўловчиларнинг эътиборини ёрқин ранг тортади. Қўрқув ёки шовқин туфайли овоз эшитилмай қолганда стюардессанинг сўзларини ёрқин қизил ранг суртилган лаблар ҳаракати орқали билиб олиш мумкин.
Унинг таъкидлашича, бўяниш қоидаларига риоя қилмаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. «Бир куни ҳамкасблардан бири очроқ рангли лаб бўёғи суртиб келди. Кейин уни бошқа кўрмадик, у ишдан бўшадими ёки бўшатилдими, номаълум», − дейди Хизер.
Изоҳ (0)