Австралиянинг Брисбен шаҳрида яшовчи Антон Нгуэн ёнғин вақтида гапирадиган тўтиқушининг баланд овози туфайли омон қолди, деб ёзади Sky News.
Ёнғин тунда Нгуэн ухлаётган вақтда бошланган. Шундан сўнг Эрик лақабли тўтиқуш бор овози билан ухлаб қолган уй эгасини уйғотишга киришган. Натижада тўтиқушнинг овозидан уйғонган Нгуэн ёнғиндан қутулиб қолган.
«Мен қарсиллаган товушни ва тўтиқушим бақираётганини эшитиб уйғониб кетдим ва тутун ҳидини ҳис қилдим», − дейди уй эгаси. Ёнғинни кўрган Нгуэн Эрик ва сумкасини олиб уйни ўша заҳоти тарк этган. «Мен ҳайратдаман, аммо ҳозир ҳаммаси яхши», − дейди австралиялик эркак тўтиқушидан фахрланганча.
Мавзуга доир:
- Британияда Беёнсенинг қўшиғини куйлаган тўтиқуш машҳурликка эришди (видео)
- Англия ҳайвонот боғидаги сўконғич тўтиқушларни ташриф буюрувчиларга кўрсатиш тақиқланди
- Америкалик мусиқачи Игги Попнинг тўтиқуши Австралия ҳайвонлар шифохонасига васий бўлди (видео)
- Синтезаторда куй чалишни ўрганиб олган тўтиқуш интернет фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирди (видео)
Изоҳ (0)