Америкалик блогер ўзининг TikTok’даги саҳифаси орқали ҳазил ролик билан бўлишиб, ижтимоий тармоқда машҳурликка эришди, деб хабар беради Daily Mail.
Техаслик Мерайя Алварадо томонидан эълон қилинган видео ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиб, олти кун ичида 18 миллион маротабадан ортиқ томоша қилинди. Видеодан кўриш мумкинки, аёл тушлик қилиб, ўзи тайёрлаган таомнинг рецептини сўзлаб бераётган вақтида тўсатдан ўргимчак шаклида ишланган зиракларидан қўрқиб кетади ва бақириб юборади. Мерайя қулоғида ҳақиқий ўргимчак ўрмалаяпти деб ўйлаб, уни қоқиб ташлашга уринади. Охир-оқибат блогер хатосини тушуниб, кулиб юборган.
«Бугун ўргимчак-зиракларни таққанимни ростан ҳам унутиб қўйибман», — дея тушунтиради қаҳрамон. Фойдаланувчилар Алварадонинг видеодаги юз тузилиши устидан кулиб, унга турли изоҳлар қолдирмоқда. «Мен ҳам шундай қилган бўлардим», «Ҳар сафар такрор кўрганимда янада кулгили туюлмоқда», «Бу мен кўрган энг кулгили ролик», деб ёзади фойдаланувчилар.
Аввалроқ ташландиқ уй деразасида кўринган боланинг калласи TikTok фойдаланувчиларини қўрқитиб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)