«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе Coca-Cola Суперлиганинг қолдирилган 18-тури доирасида «Бунёдкор»га қарши кечган ўйиндаги (2:3) мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйлашимча, яхши ва қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар кўп бўлди. Ўйин якуни анча асабий кечди. Вазиятларга қараб роҳатландим, унутмайлик керак, бу футбол.«Пахтакор» бу ўйинда муддатидан аввал чемпионликни нақд қилиш имкониятини қўлдан чиқарди. Жамоа 56 очко билан 1-ўринда бормоқда. «Шерлар» кейинги турда «Қўқон-1912»га қарши баҳс олиб боради.Ўйинни саккиз киши бўлиб тугатдик. Икки нафар футболчимиз қизил карточка олди, футболда бунақаси камдан кам содир бўлади. Кам бўлиб ҳам яхши ўйин кўрсата олдик. Бу ўйиндан сабоқ чиқаришимиз лозим.
Учрашувни томоша қилган мухлислар бошқаларга ҳам ўйин ҳақида айтиб беришса керак. «Бунёдкор» билан ҳар доим очиқ ўйин бўлади. Уларни табриклайман!
Қайси ўринда бўлишимиздан қатъи назар, дерби — бу дерби. Бу ҳаммага қизиқ, жумладан, футболчиларнинг ўзларига ҳам.
Асабийлашиш кўп бўлди? Ҳа, кам бўлиб ўйнагандан сўнг кўп жойлар очиқ қолади, эмоциялар жунбушга келади, чарчоқ сезила бошлайди. Йигитлар ёш ва қизиққон.
Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)