Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг навбатдаги ўйинлари учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони 14 ноябрь куни ўз майдонида Франция билан ўйнайди, 17 ноябрда эса Хорватия майдонига сафар қилади.
Шунингдек, португаллар 11 ноябрда Андоррага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Фернанду Сантуш ноябрь йиғинига 25 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишинг.
Дарвозабонлар: Антони Лопеш, Руй Патрисиу, Руй Сильва.
Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Жозе Фонте, Рубен Семеду, Домингуш Дуарте, Рафаэл Геррейру, Мариу Руй.
Ярим ҳимоячилар: Вильям Карвалью, Данилу Перейра, Рубен Невеш, Жоау Моутинью, Ренату Саншеш, Сержиу Оливейра, Бруну Фернандеш.
Ҳужумчилар: Бернарду Сильва, Педру Нету, Франсишку Тринкау, Криштиану Роналду, Диогу Жота, Жоау Феликс, Паулинью.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)