Ўрта вазнда UFC чемпиони Исраэл Адесаня промоушен тарихидаги энг яхши жангчи ҳақидаги баҳсларга ўз муносабатини билдирди.
Агар тарихдаги энг яхши жангчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, нега энди ҳамма Деметриус Жонсонни унутди? У мукаммал жангчи ёки деярли мукаммал эди.Эслатиб ўтамиз, Жонс Ҳабиб Нурмагомедовнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар рейтингида биринчи ўринга қўйилганидан норозилигини билдирганди. Баъзилар эса доғистонлик спортчини ташкилот тарихидаги энг яхши жанги деб атай бошлаганди.Исраэл Адесаня, UFC жангчиси
Маълумот учун, Жонсон 2011—2018 йилларда UFC’да ҳаракат қилган. Жангчи ўта енгил вазн тоифаси чемпиони ҳисобланган ва кетма-кет 11 марта ўз камарини ҳимоя қилган. 2018 йилда эса Генри Цехудо билан жангда камаридан маҳрум бўлиб, ONE FC лигасига ўтиб кетганди.
Изоҳ (0)