Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади.

Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуот эканини таъкидлади.
“Устувор қадриятларга содиқлигингиз ва ўқувчиларингиз-обуначиларингиз олдидаги масъулиятингиз учун ҳар бирингизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жасоратингиз ва таҳририят сиёсатини, позициянгизни ҳимоя қилишга доимо тайёрлигингиз эътирофга лойиқ.
Ўзбекистоннинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча журналистларни табриклайман — мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар айнан Сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда.
Раҳмат! Байрамингиз муборак бўлсин!”, дейилади табрикда.
Изоҳ (0)