Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида ўтказилган учрашувда «Лейпциг» ПСЖни мағлубиятга учратди (2:1).
Opta’нинг ёзишича, ПСЖ гуруҳ босқичидаги дастлабки уч учрашувда уч очко қўлга киритиб, клубнинг 1997/98 ва 2004/2005 йилги мавсумлардаги антирекордини такрорлади. Қайд этиш ўринли, фақат мазкур икки мавсумдагина ПСЖ мусобақа гуруҳ босқичидан ўта олмаган.
Француз клуби устидан қозонилган ғалаба туфайли «Лейпциг» 6 очко тўплаб, H гуруҳи турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди, ПСЖ эса 3 очко билан 3-ўринда бормоқда. Шунингдек, ушбу гуруҳдан «Манчестер Юнайтед» (6) ва «Истанбул» жамоалари ўрин олган (3).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)