• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, гидрометеорология хизмати қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, экология каби бир қанча соҳалар учун жуда муҳим. Лекин йиллар давомида эътибор берилмагани оқибатида Ўзбекистонда бу йўналиш замондан орқада қолиб кетган. Аэрологик кузатув 1995 йилдан буён ўтказилмайди. Бу эса об-ҳаво ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигини пасайтиради. Халқаро стандарт бўйича қаралса, мамлакат ҳудудида 4 мингта станция бўлиши зарур, амалда эса 335 та бор.

    Таъкидланишича, гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техник базаси эскирган, иқтисодий рентабеллиги ҳам паст. Хусусан, марказ ўтган 9 ойдаги харажатларнинг атиги 6 фоизини ўз даромадидан қоплаган.

    «Гидрометеорология хавфсизлигимизни таъминлайдиган муҳим соҳалардан бири. Бугун энг асосий вазифа — тизимда хизмат сифатини ўзгартириш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Йиғилишда соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш юзасидан тақдимот ўтказилди. Бугунги кунда метеорологик маълумотлар 35 та идорага, жумладан, 20 га яқин тижорат ташкилотига бепул берилмоқда. Хизмат нархлари харажатга нисбатан кам бўлиб, 15 йилдан буён кўриб чиқилмаган.

    Давлат раҳбари ушбу нархларни қайта кўриб чиқиш ва пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    Қайд этилишича, бу борада фойдаланилмаётган имкониятлар кўп. Масалан, 2021 йилда давлат-хусусий шериклик асосида Кармана ва Нуробод туманларида биттадан қуёш электр станцияси, 2022 йилда учта қуёш ва битта шамол электр станцияси барпо этилади. Уларда ишлаб чиқариш ҳажмини режалаштириш учун метеорология хизматларига зарурат бор.

    Шунингдек, об-ҳавони прогноз қилувчи интернет платформалар, кластерлар ва хорижий илмий муассасаларга пулли хизматлар кўрсатиш мумкин.

    Маълум қилинишича, Гидрометеорология марказида 100 йиллик маълумотлар сақланмоқда. Улар қоғоз шаклида бўлиб, 18 миллион варақдан иборат. Ушбу маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда метеорология хизматининг моддий-техник таъминотидаги камчиликлар атрофлича кўриб чиқилди. Қайд этилишича, 70 та станциянинг атиги 14 таси автоматлашган. Об-ҳаво прогнози 10 йил олдинги дастурий маҳсулотлар асосида тайёрланмоқда. Оқибатда об-ҳаво ва табиий офатлар ҳақидаги маълумотлар кечикмоқда. Тошкент, Самарқанд ва Нукусдаги 3 та метеорологик локатор маълумотлари етарли бўлмаяпти.

    Шу боис келгуси йилларда Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди. Булар натижасида метеорология хизматининг сифати ва тезлиги анча ошади.

    «Ўзгидромет» Жаҳон метеорология ташкилотининг минтақавий маркази ҳисобланади. Давлат раҳбари бу мақомни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаб, 2022 йилда Самарқандда захира маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича минтақавий хаб ташкил қилишга кўрсатма берди.

    Метеорология маълумотлари қишлоқ хўжалигида самарадорликни таъминлайдиган муҳим омиллардан бири. Чет элда аграр соҳадаги корхоналар учун ўсимлик намлиги, ёмғир миқдори, чуқурликдаги тупроқ ҳароратини аниқлаш каби 20 дан ортиқ хизмат кўрсатилади. Ўзбекистонда бундай хизматлар атиги 9 турдан иборат. Агрометеорологик хизматлар 96 та станция ва постда олиб борилаётгани, уларнинг сони сўнгги 10 йилда атиги 5 тага кўпайгани сабабли прогнознинг ишончлилиги 80-85 фоиздан ортмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Гидрометеорология хизмати марказига 2021 йилда ҳар бир вилоятда қўшимча агрометеорология постлари ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг гранти доирасида Жиззах ва Қашқадарёда агрометеорологик станция ҳамда ўлчов воситалари ўрнатиб, хизматлар сонини 14 тага етказиш, кейинчалик буни барча ҳудудларда жорий этиш муҳимлиги таъкидланди. Фермер хўжалиги ва кластерларга онлайн хизмат кўрсатадиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Соҳада илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 2021/2022-ўқув йилидан Ўзбекистон Миллий университетида гидрометеорология факультети ташкил этиш, Тошкент гидрометеорология техникумида замонавий ўрта бўғин мутахассислари тайёрлаш ва малакасини ошириш зарурлиги айтилди.

    Соҳа ходимларининг ойлик маошини ошириш ва узоқ муддатли хизмат учун устама тўлаш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Аввалроқ Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати самарали фаолият юритиш учун ходимларнинг ойлик маошлари камлиги ва малакали кадрлар кетиб қолиши каби масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозимлигини маълум қилганди.

    03.11.2020, 21:34   Изоҳ (0)   18820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Италия билан ҳамкорликда эндокринология маркази барпо этилади

    03.11.2020, 21:22

    Ўзбекистон ва Қозоғистон «тўсиқларни ечиш» ва акциз сиёсатини либераллаштириш масалаларини муҳокама қилди

    03.11.2020, 21:10

    «Ўзгидромет» маошлар камлиги ва кадрлар соҳадан кетиб қолаётганини маълум қилди

    03.11.2020, 20:58

    Ўзбекистон Тергов департаменти, ЙҲХББ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг сайтлари ишламай қолди

    03.11.2020, 19:15

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тошкент бўйича 35 та ноқонуний қурилиш аниқланган»

    03.11.2020, 18:33

    Депутатлар Ўзбекистоннинг янги соғлиқни сақлаш вазири номзодини маъқуллади

    03.11.2020, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.