• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзгидромет» маошлар камлиги ва кадрлар соҳадан кетиб қолаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати самарали фаолият юритиши учун ойлик маошларининг камлиги ва малакали кадрларнинг кетиб қолиши каби масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозим. Бу ҳақда «Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган хабарда сўз боради.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Гидрометеохизмат нафақат иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, авиация каби кўплаб тармоқларининг фаолияти, балки давлат хавфсизлигига боғлиқ иш. Унинг иши инсон ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни мониторинглаш ва муҳофаза қилиш, барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожланиш, мамлакатимиз фуқаролари ҳаётининг фаровонлигини оширишга йўналтирилган мамлакат иқтисодиёти хавфсизлигини таъминлаш билан узвий боғлиқ.

    Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази республикада гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши ҳолатини кузатиш соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли орган ҳисобланади ва мамлакат раҳбарияти, давлат ва хўжалик органлари, Қуролли кучлар ва аҳолини гидрометеорологик маълумотлар ва атроф-муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси учун ҳужжатлар тайёрлашда метеорологик ва экологик кузатувлар ўтказишда иштирок этиб келмоқда.

    Фото: «Ўзгидромет»

    Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 85 та метеорологик станция, 33 та агрометеорологик пост, 133 та гидрологик пост, 9 та кўл станцияси, 12 та авиаметеорологик станция ва 63 та атроф-муҳитнинг ифлосланишини кузатувчи пункт фаолият кўрсатмоқда.

    «Ҳатто коронавирус пандемияси даврида гидрометеорологик маълумотларни олиш билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан ‘Ўзгидромет’ Минтақавий телекоммуникация маркази сифатида ўз вазифасини бажариб, Марказий Осиё минтақасининг прогностик бўлинмаларини зарур маълумотлар билан таъминлаб келмоқда», — дейилади хабарда.

    Ҳозирда халқаро ташкилотлар грантлари, бюджет ва «Ўзгидромет»нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига кузатув тармоғи замонавий асбоб-ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозланмоқда, лекин дунёда гидрометеорология соҳаси техник ва технологик жадал ривожланаётган ҳозирги даврда бу етарлича эмас.

    «Шу билан бирга, ‘Ўзгидрометънинг самарали фаолият юритиши учун дарҳол ҳал этилиши зарур бўлган айрим муаммолар мавжуд. 2017 йилдан бошлаб республика Гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича биронта норматив ҳужжат қабул қилинмади», — дейилади хабарда.

    «Бугунги кунда ‘Ўзгидромет’ ходимларининг ўртача иш ҳақи 1,3 миллион сўм, ҳудудий бошқармаларда 1,2 миллион сўм, туман ва шаҳарлардаги кузатув бўлинмаларда 800 минг сўмни (!) ташкил этади. Бу республикадаги ўртача кўрсаткичдан деярли икки марта камдир. Иш ҳақининг пастлиги соҳага малакали мутахассислар, айниқса, олий таълим муассасалари битирувчиларини жалб қилишга салбий таъсир қилмоқда», — дея қайд этилади хабарда.

    Таъкидланишича, бундай шароитларда «Ўзгидромет»да 5-10 йил ва ундан кўп меҳнат тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар худди шундай лавозимларда иш ҳақи 2-4 марта юқори бўлган бошқа соҳаларга кетиб қолмоқда. Охирги 3 йил ичида Ернинг сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларга ишлов бериш, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, об-ҳаво прогнозларини тайёрлаш соҳасидаги кўплаб мутахассислар «Ўзгидромет»дан кетган, уларнинг аксари етакчи миллий ва хорижий олий таълим муассасалари битирувчилари.

    Кўчки хавфи юқори бўлган станцияларга озиқ-овқат, ёқилғи ва техник ускуналар вертолёт орқали етказиб берилмоқда.

    Кўчки хавфи юқори бўлган станцияларга озиқ-овқат, ёқилғи ва техник ускуналар вертолёт орқали етказиб берилмоқда.
    Фото: «Ўзгидромет»

    Гидрометеорология хизмати ходимлари фаолиятни такомиллаштириш бўйича тезкор чоралар ҳамда тармоқни узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси бўйича қарор қабул қилиш зарурлигини қайд этган.

    03.11.2020, 20:58   Изоҳ (0)   16407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Тергов департаменти, ЙҲХББ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг сайтлари ишламай қолди

    03.11.2020, 19:15

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тошкент бўйича 35 та ноқонуний қурилиш аниқланган»

    03.11.2020, 18:33

    Депутатлар Ўзбекистоннинг янги соғлиқни сақлаш вазири номзодини маъқуллади

    03.11.2020, 18:05

    ССВ штаби аъзоси коронавируснинг болаларда катталарга нисбатан енгил кечишининг тахминий сабабларини айтди

    03.11.2020, 17:59

    Тошкентда эшакни Spark’га боғлаб, судраб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди

    03.11.2020, 17:35

    Тошкентда 13 нафар қиморбознинг ҳар бири беш суткага қамалди. Қиморхона ташкил этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

    03.11.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.