Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг интернет сайтлари ишламай қолди.
«Дарё»га маълум бўлишича, мазкур идораларнинг серверлари ўзгартирилаётгани учун уларнинг сайтлари ишламаяпти. Тез орада мазкур сайтлар яна ишлаб кетиши кутилмоқда.
Сайтлари қайта ишлаб кетгунига қадар Тергов департаменти, ЙҲХББ ва Тошкент шаҳар ИИББ ўз хабарларини Telegraph’да чиқармоқда.
Изоҳ (0)