Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Мўминович Хожибоев номзодини маъқуллади.
Янги номзод бош вазир тақдимоти ва Президент фармонидан сўнг ўз вазифасига киришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил февраль ойидан бошлаб Алишер Қаюмович Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Абдуҳаким Хожибоев эса 2020 йил 15 июль кунидан бери соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаётган эди.
Изоҳ (0)