Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 22-турида «Навбаҳор» 2 ноябрь, душанба куни «Қизилқум» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Азиз Турғунбоев жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада дарвозабоннинг узатмасидан кейин Турғунбоев дублини нишонлади. Учрашувнинг қолган вақтида ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин «Навбаҳор» очколарини 30 тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. «Қизилқум» (19) эса 11-поғонада бормоқда.
«Қизилқум» кейинги турда «Бухоро» билан ўйнайди, «Навбаҳор» эса «Сурхон»га қарши баҳс олиб боради.
Учрашувда киритилган голларни мана бу ерда кўриш мумкин — видео
Coca-Cola Суперлига
22-тур баҳси
2 ноябрь, душанба
«Қизилқум» — «Навбаҳор» 0:2
Голлар: 0:1 – 36 Турғунбоев, 0:2 – 62 Турғунбоев.«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Суҳроб Ярашов, Владислав Касминин, Эркин Бойдуллаев, Ойбек Қиличев (Жасур Азимов, 21), Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Салим Мустафоев (Шерзод Қодиров, 29) (Воҳид Шодиев, 46), Иброҳим Томива, Олег Толмасов, Жамшид Ҳасанов (Илҳом Кенжаев, 84).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жавлон Иброҳимов, Иван Соловёв (Аббос Ғуломов, 86), Азизбек Турғунбоев, Сардар Теляков, Хуршидбек Мухторов, Тоҳиржон Шамситдинов, Достон Абдулҳаев (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 66), Руслан Болов (Ислом Исоқжонов, 86), Забиҳилло Ўринбоев (Ислом Рашидхонов, 79).
Огоҳлантиришлар: Ҳасанов (47), Ярашов (53), Турғунбоев (77).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)