COVID-19 коронавирус инфекциясининг асосий симптомлари иситма, йўтал, томоқ оғриғи, ҳид ва таъм билишни йўқотишдир. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда вирусолог, тиббиёт фанлари доктори ва Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби Анатолий Альтштейн маълум қилди.
«Ўзингизда 16 та симптомни излашнинг мутлақо кераги йўқ. Ҳарорат кўтарилишини, йўтал, ҳид ва таъм билишни йўқотишни, ўзингизни ёмон ҳис қилаётганингизни, томоқда оғриқни кузатишнинг ўзи кифоя. Буларни назорат қилиш керак. Қолган 20 та ортиқча аломатларга келсак, касал бўлиб қолсангиз, бу аломатларни топадиган шифокорларга қўйиб беринг», — деган вирусолог.
Унинг айтишича, коронавирус инсон организмидаги турли тўқималарни, шу жумладан, асаб ҳужайраларини зарарлаши мумкин. Шу сабабли касалликнинг аломатлари ҳар хил бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Альтштейннинг таъкидлашича, бемор ушбу аломатларни ўзида қидириши керак эмас.
«Агар иситма, йўтал ва бошқа аломатлар бўлмаса, оёқ бармоқлари рангининг ўзгаришига эътибор бермаса ҳам бўлади», — дея ўз сўзларини якунлаган Альтштейн.
Аввалроқ АҚШда олимлар COVID-19 коронавирус инфекциясининг дастлабки белгилари қай тартибда кечишини таҳлил қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)