Россияда сўнгги бир сутка ичида 18 665 кишида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Бир кун аввал 18 140 кишида, 30 октябрь куни эса 18 283 кишида COVID-19 аниқланганди.
Сутка давомида COVID-19 беморларининг 245 нафари, эпидемия бошланганидан буён эса жами 28 235 нафари вафот этган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москвада қайд этилган (сутка давомида 5261, умумий ҳисобда 429 409 нафар).
Россияда ушбу касаллик қайд этилганларнинг умумий сони 1 636 781 нафарга етди. Ушбу кўрсаткич бўйича Россия дунёда тўртинчи ўринда бормоқда.
Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги 24 соат давомида 587 мингта, умумий ҳисобда эса 61 миллионта тест ўтказилган.
«Роспотребнадзор» эпидемиологи Александр Гореловнинг фикрича, Россияда касалланганлар сонининг ортиши яна 2-3 ҳафта давом этади. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази вирусологи Виктор Зуев эса мамлакатда эпидемиологик вазият 2021 йил ёзида барқарорлашади, деган фикрда.
«Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова Россияда касалланишнинг ортишини йилнинг совуқ мавсуми бошлангани билан боғлаган. Шунингдек, бунга таъсир қилувчи омиллар қаторига фуқароларнинг таътилдан ва ишга қайтганлигини киритган.
Изоҳ (0)