• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европа Иттифоқига яқинлашаётган пандемиянинг иккинчи тўлқини, Хитойнинг устунлик жиҳатлари ва Америкада кутилаётган сайлов. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Европа Иттифоқидаги пандемиянинг иккинчи тўлқини қандай кечади?

    Европа Иттифоқи баҳор ойида пандемияни жиловлаш учун анча куч сарфлади ва вазиятни ўз назоратига олишга эришди. Ҳаво совиши ортидан ҳозирда Европа давлатларида пандемиянинг иккинчи тўлқини бошлангани ва иккинчи тўлқин минтақа иқтисодиётида жиддий таъсир қилиши, бу баҳордагидан ҳам анча қийин кечиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Европа мамлакатларининг икки мотори бўлган Франция ва Германия фонд биржаларида миллий индекслар 3,3 фоиздан 4 фоизга қулагани ҳақида хавотирлар тарқалмоқда, деб ёзади The Spectator нашри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Францияда ҳар куни 50 минглаб инсонларда коронавирус ташхиси аниқланмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими вазиятни назорат қилишни қўлдан бой берди. Макрон эса мамлакатда миллий карантин эълон қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Германиядаги вазият ҳам оғирлашиб бориш манзарасида Ангела Меркель бар ва ресторанлар ёпилишини маълум қилди. Пандемиянинг баҳордаги юришидан қўшниларига нисбатан анча кам талафот билан чиққан Чехия ва Польшада ҳозирда вазият кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Қиш ҳали бошланмаган бўлса-да, пандемиянинг иккинчи тўлқини бўй чўза бошлади.

    Таҳлилчилар назарида, пандемиянинг иккинчи тўлқини минтақа мамлакатлари учун аввалгисидан ҳам анча оғриқли кечиши борасида уч сабабни кўрсатмоқда. Биринчидан, Германия баҳордаги вазиятдан анча енгил ўтиб олган бўлса-да, ресторанлар, барлар ва заводлар ёпилаётган бир вазиятда Европа локомотиви бўлган Германия иқтисодиёти фаолиятдан тўхтайди. Минтақанинг иккинчи иқтисодиёти бўлган Франция ортидан Испания ҳам Германия йўлидан бормоқда. Иқтисодий кутилмалар эса ҳар қачонгидан расво.

    Иккинчидан, Европа Иттифоқининг аксар мамлакатлари Испания, Греция, Португалия ва Италия каби мамлакатларининг асосий даромади сайёҳлик соҳаси ортидан кун кўради. Вазият ёмонлашиб бориши натижасида кўплаб пляжлар, меҳмонхоналар ҳам бар ва ресторанлар ортидан ёпила бошлайди. Бу мамлакатларнинг иқтисодиёти иккинчи тўлқиннинг салбий иқтисодий оқибатларини кўтара олмаслиги ҳақиқат.

    Ниҳоят, Европа Иттифоқи мамлакатлари иккинчи тўлқиннинг олдини олиш борасида биргаликда ҳаракат қилишни бу сафар ҳам уддасидан чиқ олмаса керак. Европа Иттифоқи марказий банкининг молиявий захиралари аллақачон ниҳоясига етди. Коронавирусга қарши курашиш учун асос солинган Coronavirus Recovery Fund тузилган бўлса-да, мавжуд вазиятда ўртага ташланган асосий масалаларни ҳал қилишда ўз олдига қўйган вазифаларни уддасидан чиқишда ҳозирданоқ хавотирлар кўзга ташланмоқда. Боз устига, молиявий кўмак дастури кейинги йилдан иш бошлайди.

    Испания каби мамлакатлар кредитлашнинг шартлари билан танишиб чиққач, кредит олишдан бош тортишга ҳам улгурди. Сиёсатчилар эса иқтисодий танглик анча кўламли ва чуқур бўлишидан ташвишда. Натижада, коронавируснинг иккинчи тўлқини бутун дунё иқтисодиётига катта зарар келтиради, айниқса, бу молиявий зарар Европа Иттифоқида анча сезиларли из қолдириши тахмин қилинмоқда. Бозор қонуниятлари эса мураккаб иқтисодий шароитда анча вазмин ҳаракатланишга одатланган. Қиш эса яқин.

    Хитой яна пешқадам

    The Project Syndicate нашри COVID-19 пандемияси билан боғлиқ карантиндан сўнг АҚШ ва Хитой иқтисодиётидаги фарқларда Хитой коронавирусни енгишга қаратилган сиёсатда ҳам анча афзалликларга эга экани ҳақида ёзади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    COVID-19 пандемиясидан сўнг Хитойдаги иқтисодий вазият яна аввалги ҳолатга қайтаётган бир вақтда ғарбдаги вазият яна буткул издан чиқишда давом этмоқда. Аксар ғарб сиёсатдонлари учун Хитойни пешқадам сифатида кўриш ёқмаса-да, улар аччиқ ҳапдорини ютмасликларидан бошқа иложи ҳам йўқ.

    2008 йилдаги дунё инқирозининг маркази Уол Стрит бўлган бўлса, пандемиянинг ўчоғи Ухань бўлди. Икки инқироз келиб чиқишига кўра ҳам бир-биридан фарқ қилишига қарамасдан, Хитой ҳукумати икки инқирозни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олди. 2008 йилдаги инқироздан кейиннинг Хитой ички ялпи маҳсулотининг ўсиш ҳажми ўртача 8,6 фоизни ташкил қилди. Шундай бўлса-да, Хитойдаги ўсиш кўрсаткичи АҚШда қайд қилинган ўсиш кўрсаткичидан беш марта кўплиги таҳсинга лойиқ.

    Хитойнинг пандемияни назорат қилиш сиёсатида ҳам 2008 йилдаги чора-тадбирларни илғаш мумкин. Бугун Хитойнинг иқтисодий ўсиши сўнгги чоракдаги маълумотларга назар солинса, ички ялпи маҳсулот 11 фоизга ўсгани кўзга ташланади.

    АҚШда пандемия билан боғлиқ карантин Хитойдан бир ой кейин эълон қилинди. Хитойдаги иқтисодий пасайиш илк кварталда 33 фоизни ташкил қилган бўлса, АҚШда бу кўрсаткич 31 фоизни ташкил қилди. Атлантадаги федерал банк эълон қилган ҳисоботда АҚШнинг учинчи кварталдаги ўсиш ҳажмини 35 фоизлик даражада бўлишини тахмин қилди. Шунга қарамасдан, мазкур тахмин Хитойга солиштирганда 20 пунктга паст эканини кўриш мумкин.

    Хитой ҳукумати 2008 йилдагидай ўз иқтисодиётини АҚШдаги ипотека соҳасида бошланган иқтисодий инқироздан ҳимоя қилишдан бошлаганидай, бугунда ҳам пандемия тарқалиши янада кучайиши кутилаётган иккинчи тўлқинга ҳам худди шу йўсинда жавоб қайтармоқчи. 2008 йилда Хитой ҳукумати ўз иқтисодиётини юқумли молиявий вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида қатъий сиёсати натижасида бюджетнинг барқарорлигини таъминлаш учун 596,4 миллиард долларни иқтисодиётга харж қилди. Бу эса ўзини оқлади ва Уол Стритдаги бошланган шокнинг ножўя таъсирларидан Хитойни ҳимоя қилди.

    Коронавирус кўчаларда кезиб юрган вазиятда Хитой ҳукумати шафқатсиз чора-тадбирлари билан, аввало, инсонларни коронавирусдан ҳимоялаб, кейин карантиннинг салбий таъсирига қарши монетарий ва бюджет масалаларини ҳал қилишга уринмоқда. АҚШдаги вазият эса тубдан бошқача. Ноябрь ойидаги президентлик сайловлари яқинлашгани сари, америкалик сиёсатчилар, аввало, монетарий сиёсат ва бюджет ҳақидаги масалани ҳал қилиб олиб, кейин пандемиянинг асоратлари ҳақида ўйласа бўладиган вазиятга бормоқчи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АҚШда Трамп «Аввало Америка манфаатлари» шиорини илгари сураётган бир вазиятда, мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини бошланаётганига эътиборсизлик қилинмоқда, Хитой эса коронавируснинг янги ўчоқлари аниқланганда самарали равишда у ўчоқлар ҳукумат назоратига олинмоқда. Циндаода коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган пайтда ҳукумат бор йўғи беш кун ичида бутун синдаоликлардан коронавирусга қарши тест олишга улгурди. Трамп эса коронавирусга чалингани ва ундан мардона ўтганидан ўзининг сиёсий ютуғи сифатида ҳам фойдаланар экан, келажакда вазият ёмонлашадиган бўлса, қандай ҳаракат қилинади каби саволлар мавҳумлигича қолмоқда.

    Қолаверса, АҚШда 800 мингдан зиёд инсон октябрь ойининг ўзидаёқ ҳукуматдан ёрдам олиш борасида ариза топширди. Мамлакатдаги ишсизлик даражаси эса 7,9 фоизга етиб олди. COVID-19 янги тўлқини АҚШда қандай оқибатларга олиб келади, тахмин қилиш мумкин бўлса-да, иқтисодий вазиятнинг анча ёмонлашиши қандай кечади, ҳукумат қандай йўл тутади, ҳозирда бирор нарса дейиш қийин. Хитой эса ўз мақсадини аниқ белгилаб олган ҳолда, АҚШни ортда қолдиришда илгариламоқда.

    АҚШдаги сайлов натижаларидан кимлар манфаатдор

    4 ноябрда ўтадиган АҚШ президентлиги сайлов натижаларидан АҚШнинг душманлари қандай фойда кўради, деган саволга жавоб излайди, The Fox News нашри. The Fox News нашри журналисти Жеймс Карафано фикрича, Россия ҳозирда АҚШга «совуқ уруш» давридагидек реал хавф туғдирмайди.

    АҚШдаги президентлик пойгаси қандай натижа билан тугашини нафақат америкаликлар, балки АҚШнинг рақиблари ҳам яқиндан кузатмоқда. Америкаликларнинг ўзларигина эмас, уларнинг рақиблари ҳам АҚШда президент ўзгарадиган бўлса, у ҳолда дунё ташқи сиёсатида нима ўзгаради – бу барчани қизиқтирадиган савол.

    Россия

    Путин учун АҚШда ким ғалаба қозонади, унчалик ҳам қизиқ мавзу эмас. Ғарб иқтисодий жазо чоралари остида қолаётган расмий Кремль учун АҚШ ички сиёсати иккинчи даражали масала. Ҳозирда Россия ўз дала ҳовлисидаги Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ихтилофни қандай ҳал қилиш борасида бош қотирмоқда. Устига устак, Беларусдаги воқеалар ҳам Кремлни анча ташвишга солиб қўйди.

    Қўшимча тарзда, Россия ичкарисида тинимсиз равишда норозилик намойишлари юз бермоқда. Навальнийнинг заҳарланиши ортидан ғарб Кремлга нисбатан иқтисодий жазо чораларини ҳам қўллади ва рус газининг «Шимолий оқим-2» лойиҳаси хавф остида қолмоқда. Қолаверса, расмий Вашингтон сўнгги йилларда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашувини инобатга олган ҳолда, рус ҳукуматини босим остида қолдирмоқда. Шундай экан, расмий Кремль АҚШ учун совуқ уруш давридагидек реал таҳдид эмас. АҚШда ким президент бўлишидан қатъий назар, америкаликлар доимгидай русларга нисбатан одатий хавф тарқатувчи давлат сифатида қарашда давом этади.

    Фото: АП

    Фото: АП

    Шимолий Корея

    Шимолий Корея ҳар доимгидек чақилмаган ёнғоқ. Ким Чен Ин ташқи сиёсатда қандай йўл тутади, олдиндан айтиб бўлмайди. Трамп президентлигининг биринчи ярим йиллигида расмий Пхенян АҚШга нисбатан анча вазминлик билан сиёсат юритди ва шунга қарамасдан ўзининг ядро қуролларини яратиш дастури устида ишлар олиб бормоқда. Шимолий Корея ҳар доимгидек, янги президентни ўз ғалвирларидан ўтказишга интилади.

    Ким президент бўлишидан қатъий назар, Оқ уйнинг янги раҳбари Шимолий Кореяга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юргизишда давом этади. Шимолий Кореяга нисбатан суриладиган талаб эса битта – ядровий қуролларга эга бўлиш мақсадидан воз кечиши керак. Шимолий Корея эса ядровий дастурдан воз кечиши амри маҳол. Демак, АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсатини ўзгариши, энг аввало, расмий Пхеняннинг ўзига ҳам боғлиқ.

    Эрон

    Расмий Теҳрон Вашингтондаги сиёсий элитанинг ўзгаришидан кўпроқ умид қилаётган мамлакатлардан бири деса ҳам бўлади. Эронда ва АҚШнинг ўзида ҳам Обама даврида имзоланган Эрон ядровий дастури келишувини тиклашни истаётган гуруҳлар анчагина. Масала эса ҳақиқатдан ҳам АҚШ Эронга қурол-яроғ эмбаргосини бекор қиладими, Исроил билан яқинда келишилган БАА шартномаларини хавф остига қўя оладими, шунда. Муаллиф Жеймс Карафано назарида эса АҚШнинг Эрон ядровий келишуви битимига қайтиши учига чиққан бемаънилик. Шундай экан, АҚШ учун энг яхшиси, ким президент бўлишидан қатъи назар, Эрон–АҚШ муносабатларини ҳозирги турган нуқтасидан давом эттирган маъқул.

    Хитой

    АҚШ учун Хитой бошқа рақиблардан кўра ўзига хос душман. Яқин тарихдаги савдо урушлари, Гонгконгдаги сиёсий вазият, Тайваннинг тақдири АҚШ ва Хитой манфаатлари кесишган масалалар. Россия, Эрон, Шимолий Кореядан фарқли равишда, Хитой расмий Вашингтон учун муносиб рақиб. Боз устига, Хитой америкаликлар назарида агрессив душман. Трамп ҳукумати ҳозирча Пекинга қарши муносиб тарзда жавоб бермоқда ва жаноб Си Трампни қўрқита олмаслигини бир неча масалада кўрсатиб ҳам қўйди. Huawei компаниясининг АҚШдан қувилиши Трамп маъмуриятининг ижобий қадами бўлди, деб ҳисоблайдиганлар ҳам талайгина.

    Шундай экан, Америкада ким президент бўлишидан қатъий назар, сиёсатдонлар рақибларга қарши қаратилган сиёсатни изчил давом эттиради. Бироқ АҚШ тарихида ўз рақибларига нисбатан сиёсатини ўзгартирган президентлар ҳам бир талай. Келажакда ким президент бўлади ва унинг ташқи сиёсатдаги ҳаракати қандай бўлади, билиб олиш учун бир неча кун қолди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    31.10.2020, 10:46   Изоҳ (0)   31393
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 17 кишига етди

    31.10.2020, 10:23

    Парижда қуролланган эркак полициячиларга ҳужум қилишга уринди

    31.10.2020, 07:53

    «Роспотребнадзор» коронавирус билан касалланган одам қачон максимал даражада юқумли бўлишини маълум қилди

    30.10.2020, 22:57

    Янги Зеландия референдумда эвтаназияни маъқуллади ва марихуана қонунийлаштирилишига қарши чиқди

    30.10.2020, 22:12

    Александр Лукашенко намойишчиларга нисбатан ҳукуматнинг жавоби кучайтирилишидан огоҳлантирди

    30.10.2020, 21:33

    Россияликлар янги карантиндан қўрқиб, маҳсулотларни ғамлаб қўя бошлади

    30.10.2020, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.