Германиянинг Липпштадт шаҳрида газон ўрувчи робот «ағдарилиб тушгани» тўғрисида эгасига хабар жўнатиб, ўзининг ўғирлаб кетилишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.
Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 18:30 ларда содир бўлган. Ўғриликда гумонланаётган эркак роботни қўлтиғи остида қисиб олганида, у мобил дастур орқали ўз эгасига ағдарилган ҳолда эканлиги тўғрисида хабар жўнатган.
«Шу сабабли унинг эгаси боғига келиб, уни тўғрилаб қўймоқчи бўлган ва оғрига дуч келган», — дейилади полиция хабарида.
Жиноятчи робот қурилмани ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аппарат эгаси содир бўлган воқеа ҳақида полицияга хабар берган, аммо ҳозирча ўғри қўлга олингани йўқ.
Аввалроқ америкалик аскар автомат узатмалар қутиси сабаб Mercedes-Benz’ни ўғирлаб кета олмагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)