АҚШда Осиёнинг улкан Vespa mandarinia қовоғари-қотиллар уяси топилиб, йўқ қилинди. Уя Вашингтон штатининг Блейн шаҳридаги қишлоқлардан биридан топилган, деб хабар беради Meduza.
Vespa mandarinia — узунлиги 5 сантиметрга етадиган дунёдаги энг катта қовоғари. Бу каби арилар асаларичилик билан шуғулланаётганлар учун жуда хавфли — улар асалари уясини бир неча дақиқа ичида яксон қилиб ташлашга қодир. АҚШда бу каби қовоғарилар илгари кузатилмаган ва биринчи бор 2019 йилнинг охирида Вашингтон штатида аниқланган.
2020 йилнинг октябрида улкан қовоғарилар уяси топилган. Уяни йўқ қилиш бўйича операция Вашингтон қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари томонидан амалга оширилган. Улар «Юлдузлар жанги» фильмидаги каби махсус костюмлар билан ҳимояланиб, ариларни ўлдирган.
Изоҳ (0)