Ҳиндистонлик заргар томонидан ясалган 7801 та бриллиантли узук Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда китобнинг расмий сайтига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Заргар ушбу узукни ясашга деярли бир йил вақт сарфлаган. Уста ўзининг мазкур ишини Браҳма худосининг Муқаддас қуроли деб атаган.
Узук 2019 йилнинг августида тайёр бўлган, бироқ ундаги бриллиантларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун бир йилга яқин вақт керак бўлган. Узук Ҳимолай тоғида ўсадиган ноёб гул рангида яратилган.
Изоҳ (0)