«Лион» ҳужумчи Мемфис Депайнинг қишки трансферлар вақтида «Барселона»га ўтиши борасидаги келишув шартларини ўзгартирмоқчи.

Фото: Getty Images

Goal’га кўра, француз клуби агар «Барселона» Антуан Гризманни келишувга қўшса, нидерландиялик ҳужумчини бепул қўйиб юборишга тайёр. «Барселона» футболчи билан хайрлашишга қарши эмас, аммо Гризманнинг ўзи потенциал трансфер ҳақида қандай фикрда эканлиги номаълум.

Маълумот учун, Гризманн ўтган ёзда «Атлетико»дан «Барселона»га 120 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 5 учрашувида майдонга тушиб, бирор марта ҳам самарали ҳаракат қилмади.

Аввалроқ «Барселона» Депай трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга футболчининг «Лион» билан шартномаси келаси йили ўз ниҳоясига етади. Ушбу ҳолатда «Барселона» уни текинга қўлга киритиши мумкин бўлади.