«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу истеъфо берди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Бартомеу директорлар кенгаши билан бирга лавозимидан озод этилган.
Мазкур қарор клуб раҳбарларининг 27 октябрдаги учрашувидан сўнг қабул қилинган. Қайд этиш жоиз, 26 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бартомеу истеъфога чиқмаслигини айтган эди.
Бартомеу сўнгги йиллардаги фаолияти учун мунтазам равишда танқид қилинаётганди. Хусусан, ўтган ёзда жамоани тарк этмоқчи бўлган Лионель Месси ҳам бир неча бор унинг ишидан норози эканлигини очиқчасига билдирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)