The Independent нашри журналист Мигел Дилэйни УЕФАнинг 2019/2020 йилги Чемпионлар Лигаси мавсуми якунлари бўйича энг тезкор футболчилар аниқлаган техник ҳисоботнинг бир қисмини эълон қилди.

Фото: Twitter

Унга кўра, рейтингнинг биринчи ўрнидан «Бавария»га қарши финал ўйинида 33,98 км/соат тезликни қайд этган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўрин олган. Иккинчи ўринни «Лейпциг» ҳимоячиси Лукас Клостерманн эгаллаган бўлса (ПСЖга қарши ўйинда соатига 33,82 км тезлик), кучли учликка «Аталанта» қанот ҳимоячиси Ҳанс Ҳатебур якун ясаб берган (ПСЖга қарши ўйинда 33,71 км/соат тезлик).

Маълумот ўрнида, декабрь ойида 22 ёшга тўладиган Килиан Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 6 учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.