«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган «Боруссия М»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Натижа жамоанинг характерини кўрсатди. Биз дурангга лойиқ эдик, ҳатто бундан кўпроғига ҳам. Бу жуда муҳим очко. Албатта, жадвалдаги вазият мураккаб, биз ҳозир ўтган йилги ҳолатдамиз. Футболчилар охиригача курашди ва яхши ўйнади, ишонаманки барчаси ортда қолади.Мадрид клуби мазкур дурангдан кейин 1 очко билан B гуруҳида сўнгги поғонада бормоқда. Жамоа кейинги турда ўз майдонида «Интер»ни қабул қилади.Биз ҳаракатдан тўхтамаслигимиз ва чарчоқни енгишимиз керак. Тўхтамадик, лекин жуда чарчаган эдик. Ҳаммаси ортда қолди. Бу йил ҳамма учун қийин бўлади. Аммо бугунги натижа билан фахрланишимиз керак, чунки қийин вазиятда бир очко қўлга киритдик. Ҳа, бизга нимадир етишмади, чунки ғалаба қозона олмадик, аммо ўйин режамизга ишондик, яхши ўйнадик ва дурангга лойиқ ўйин кўрсатдик.
Учрашув мазмунли руҳда ўтди. Гуруҳ босқичида осон учрашувлар бўлмайди. Агар шундай ўйнашда давом этсак, кейинга босқичга чиқамиз.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)