Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Абдуманноб Абдуғаффор ўғли Йўлдошев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Шу муносабат билан Шерали Илҳомович Мусурмонов ушбу лавозимдан озод қилинган.
Шерали Мусурмонов ҳукуматнинг 2019 йил 27 сентябрдаги қарори билан МТРК раисига ўринбосар этиб тайинланган ва Акрам Юсуфович Эшонқуловни алмаштирганди.
2020 йил июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, март ойида Мадамин Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари лавозимини эгаллаганди. Ф.Маҳмудов Хайрулла Нуритдинов ўрнини эгаллаган, М.Сафаров эса Сардор Мирзакаримовни алмаштирган.
Изоҳ (0)