• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паркентдаги фалокатда уйлари вайрон бўлган аҳоли: «Бу ерда кичкина Сардоба бўлди»

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 20 октябрь куни Тошкент вилояти Паркент тумани «Авиасозлар» боғдорчилик-узумчилик ширкати (БУШ)да сиғими 2 минг метр куб бўлган цистерна ёрилганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида саккизта уйга қисман зарар етган. «Gazeta.uz» мухбири Сабина Бакаева ҳодиса юз берган посёлкада бўлиб, унинг аҳолиси, шунингдек, туман маъмурияти билан суҳбатлашди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Zaraр

    «Авиасозлар» ширкати Янгибозор—Паркент йўли ва Паркенцой дарёсининг қуриб қолган ўзани оралиғида жойлашган. Унинг тик қирғоқлари қурилиш чиқиндиларига тўла. Худди шу ердан посёлканинг 7-кўчасига кириш жойида одамлар — занглаб кетган баҳайбат икки цистерна фонида — бир маромда ғиштларни саралаётгани, белкуракда ишлаётгани, бир-бири билан нималардир ҳақида суҳбатлашаётгани кўриниб турибди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Сешанба тонгида цистерна учта эди. Уларнинг энг каттаси ҳозир вайрон бўлиб ётибди. Цистернанинг ёнбошлаб қолган қопқоғи қисман тупроқ устида ётибди. Ишчилар уни бўлакларга бўлмоқда. Ҳар сафар катта металл табағидан навбатдаги бўлак узилиб тушганида ҳавода бўғиқ бир овоз муаллақ қолади — бунақа овозни одатда сувга калла ташлаганингда эшитасан.

    20 октябрь куни соат 4:30 да худди шу цистерна қопқоғи 499-уйга учиб тушган эди. Шундан бир дақиқа аввал эса дала ҳовли бекаси Ирина Мирзаева гумбурлаш овозини эшитган. Ўрнидат тура солиб, ойнадан қараркан, қандайдир катта ва хавфли нарса учиб келаётганини кўрган. Куёви Исмоил Тошпўлатов ҳам уйғониб кетган. У 6 яшар қизини кўтариб олган ва оила ортига қарамай кўчага қочиб чиққан.

    Ирина Мирзаева ўз уйи олдида.

    Ирина Мирзаева ўз уйи олдида.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Ирина Мирзаеванинг дала ҳовлиси бузилмаган. Аммо ертўла сувга тўлган, пойдевор ва хона деворлари бўйлаб ёриқлар пайдо бўлган, айрим деразалар синган ва иситиш печи ишдан чиққан бир вақтда уй қулаб тушмайди деб ким кафолат бера олади? Бундан ташқари, эрининг машинаси зарар кўрган ва 60 та товуғи чўкиб кетган. Ҳа-я, 10 та товуқни амаллаб сақлаб қола олишган.

    Ирина Мирзаеванинг уйидан чап томонда Александр Лобов ва Кира Доброскокнинг 497-сонли дала ҳовлиси жойлашган эди. Ҳозир бу оила ўша тунда посёлкада бўлмагани учун Яратганга шукр қилмоқда. Улар одатда сув оқими шлакоблокли деворни оқизиб кирган хоналарда тунарди. Хонанинг ўзидан ном-нишон қолмаган.

    «Ўлиб кетган бўлардик», — дейди Кира Доброскок.

    Александр Лобов ва Кира Доброскокнинг уйи.

    Александр Лобов ва Кира Доброскокнинг уйи.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Аёлга тошқин ҳақида дала ҳовлидаги қўшнилари хабар берган. У ширкатга етиб келганида сув аллақачон йўқ, аммо ер ҳали нам эди.

    «Сув уйимизга ёпирилиб кириб, сўнг қарама-қарши томонга, пастга қараб оққан», — дея тушунтиради Александр Лобов.

    Пастга қараб оқишдан аввал сув Александр Лобовнинг девори бир қисмини дарвозаси ва ҳовлидаги қандайдир уй анжомлари билан бирга 495-уйнинг ҳовлисига чиқариб ташлаган. Бу ерда Татяна Григоревна яшайди. Ўша тонгда кекса аёл гумбурлаган овозни эшитган, хонасининг ойнаси очилиб кетган.

    «Шамол деб ўйлаб, ойнани ёпиш ниятида ўрнимдан сакраб тургандим, — дейди Татяна Григоревна. — Ойна синиб кетди, мана бу каравот томонга қараб йиқилиб кетдим. Шу заҳоти туриб, қочиб чиқдим. Ялангоёқ, чунки ҳамма нарса оқиб кетди. Ҳаммомга югуриб кириб, кийимимни алмаштириб, мана бу калишларни кийиб олдим ва амаллаб неварамга телефон қилдим. Соат 04:35 эди».

    Татяна Григореванинг невараси Евгения Широкова ҳодиса ҳақида хабар бериш учун қўшниларга бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқаётганида онахоннинг ўзи аслида нима бўлганини кўриш учун тонг отишини кутарди.

    Евгения Широкова бувисининг дала-ҳовлиси остонасида.

    Евгения Широкова бувисининг дала-ҳовлиси остонасида.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Балки қаердандир сел келгандир. Тўғриси, мен тушунмаётгандим. Балки Паркенцой тошдими, деб ҳам ўйладим. Кўп йиллар аввал тошиб чиққанди. У деярли қуриб қолган, лекин тонг соат бешда бошқа нима деб ҳам ўйлашинг мумкин бу ерда. Ҳеч нарса кўринмайди, ҳамма нарса сузиб юрибди, яна ғовур-ғувур».

    Татяна Григоревна уйининг ён томонига флигел (асосий уй ёнига қурилган бино) қурилгани учун ҳам омон қолган. У бир томондан Александр Лобовнинг дала ҳовлисидан оқиб келган вайрона бўлаклари зарбини қабул қилган. Татяна Григоревнанинг уйи олд томонини эса қарама-қарши тарафдаги 488-уйнинг томи қутқариб қолган.

    «Юрагим, албатта, уриб турибди. Худога шукр, тирик қолдим», — дея шукроналик келтирмоқда Татяна Григоревна.

    Унинг айтишича, 488-уйнинг томи ва вайроналари дарвозани тўсиб қўйган. Онахон анча вақтгача кўчага чиқолмаган. Евгениянинг ўзи ҳам уй ҳовлисига қурилиш чиқиндилари устидан ўтиб, кириб келган.

    Татяна Григоревнанинг уйини сақлаб қолган флигел.

    Татяна Григоревнанинг уйини сақлаб қолган флигел.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ҳаммаёқ ағдар-тўнтар бўлиб ётганди, — дея эслайди Евгений Широкова. — Биз ёрдам кутдик. Ёрдам бўлди, лекин дастлаб уйини бутунлай йўқотганларга ёрдам беришди».

    Татяна Григоревнанинг ҳаёти ва мулкини сақлаб қолган том Гулнора Раҳматуллаевага тегишли эди.

    «Менинг уйим йўқ умуман. Яна нимани айтишим мумкин сизга?», — дейди у.

    Ўша тонгда унга укаси телефон қилган. Унга опасининг дала ҳовлисини бироз сув босгани, вазиятни бориб кўриш кераклигини айтишган. Гулнора Раҳматуллаева келиб, дала ҳовлиси ўрнида ғиштлар, тахталар ва темирлар уюмидан иборат ҳеч нарса йўқлигини кўрган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳозир унинг дала ҳовлиси вайроналари ўрнида самовар, қозон ва чойнак-пиёла турибди. Ишчилар уйни қайта тиклашда ишлатиш мумкин бўлган материалларни саралаб оляпти.

    «Кўнглимнинг бир чеккаси эди бу жой, — дея йиғлайди Гулнора Раҳматуллаева. — Биз тез-тез бу ерда тунаб қолардик. Якшанба куни шу ерда болаларим, невараларим билан бирга бўлган эдим. Дарахтлар ва гулларни суғоргандик. Яхши саунамиз бор эди. Мен бу ерга тоза ҳаводан нафас олгани келардим, чунки бронхитим бор. Биз бу дала ҳовлини қачонлардир, 2006 йилда, озгина пул орттирганимизда сотиб олгандик. Ҳар йили уёқ-буёғини имкон қадар обод қилардик. Ҳамма нарсам бор эди. Ошхона, иккита музлатгич, ётоқ, каравотлар. Ҳамма-ҳаммаси чил-парчин бўлди».

    Фото: «Gazeta.uz»

    У оилавий дала ҳовлини қандай қилиб қайта тиклаш ҳақида ўйлаяпти. Аёл бунинг учун қанча пул керак бўлишини ҳатто ўйлашга ҳам қўрқади. Унинг айтишича, оилада уй қуриш ва ҳатто девор кўтаришга ҳам ортиқча маблағ йўқ. Уч нафар фарзанди олийгоҳда контракт асосида ўқийди, оиланинг бутун даромади ўқиш пулини тўлашга кетади.

    Биз — солиқ тўловчилармиз

    «Авиасозлар» ширкатида 600 дан ортиқ дала ҳовли бор. Александр Лобовнинг айтишича, ҳозир бирорта уйда сув йўқ. Эҳтимол, ўз қудуғи борларнинг сув муаммоси йўқдир. Лекин, унинг айтишича, бу қудуқлардаги сув техник, чунки қудуқларнинг чуқурлиги 20-30 метрни ташкил этади, цистерналар эса 160 метр чуқурликдаги артезиан қудуқдаги сув билан тўлдириларди. Посёлкага ичимлик сувини ҳозирча сув ташувчи машиналар олиб келиб турибди.

    Александр Лобов «кичик Сардоба» деб атаётган ўша фалокат юз берган тонгда посёлкадаги электр таъминоти шошилинч равишда ўчирилган. Трансформатор айнан ёрилиб кетган цистерна орқасида жойлашган. Ҳозир электр таъминоти қайта тикланган, бироқ у «энди бизга свет ортиқ керак эмас», дейди.

    Александр ФВВ ва ОАВ фалокат оқибатида уйлар қисман зарар кўрди, деб ёзганидан ғазабда, чунки чоршанба куни экскаватор унинг яшаш учун ортиқ яроқсиз бўлган дала ҳовлисини таг-тугигача бузаётган эди. Фақат бассейн бутун қолган. Энди Александр деворни қайтадан кўтариб, «бутун қолган ҳамма нарса»ни сақлаш учун кичикроқ иморат қурмоқчи. Бошланишига ҳовлини вайрона қолдиқларидан тозалаб олиш керак.

    Кира Доброскок ва Александр Лобов вайрон бўлган уйи олдида.

    Кира Доброскок ва Александр Лобов вайрон бўлган уйи олдида.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Паркент тумани ҳокимлиги посёлкага «Тоза ҳудуд» корхонасининг бир неча ишчисини юборган, лекин улар орасида ёши катталар ҳам бор. Бундай меҳнат билан шуғулланиш улар учун оғирлик қилади. Дала ҳовлиларнинг эгалари вайроналарни тезроқ саранжом қилиш қайғусида. Улар бу ерда «мародёрлик бошланмай туриб» омон қолган мол-мулкларини асраб қолиш учун ишдан мажбур бўлиб, жавоб сўраб келган.

    Евгения Широкованинг сўзларига кўра, уйларни тунда ширкат раиси Улуғбек Абдуллаев қўриқлаб чиқяпти. У ҳозир ҳам чарчоқдан қизариб кетган кўзлари билан шу ерда турибди. Пайшанба куни унинг қон босими кескин кўтарилиб кетган, ваҳоланки, авваллари унда «давления» деган нарса йўқ эди.

    Улуғбек Абдуллаевнинг айтишича, ширкатга кислород баллонлари керак бўлган. У эрталабдан баллон излаган, ўз ҳисобидан сотиб олган. Айтишича, ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳақини ҳам ўз ёнидан тўлаяпти.

    «Ширкатимиз бошлиғига кўмак кўрсатишлари, техника беришлари учун бизга ҳозир давлатнинг ёрдами керак, — дея тушунтиради Исмоил Тошпўлатов. — Улуғбек ака ўз ёнидан пул ишлатиб, ҳаммаёққа югуриб юрибди, мана буларни оддийгина кесиб олиш, тозалаш учун кислород тополмай ҳалакмиз. У уёққа боряпти, буёққа боряпти, лекин ҳеч қаердан ёрдам йўқ».

    486-сонли дала-ҳовли.

    486-сонли дала-ҳовли.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ахир биз ҳаммамиз солиқ тўловчилармиз-ку», — дейди хафсаласи пир бўлиб Анвар ака. Унинг 486-уйи қўшни 488-нинг вайроналари сабаб қисман бузилган. Не бахтки, ўша фалокатли тонгда унинг оиласи ҳам посёлкада бўлмаган. Уйининг девори бузилиб кетган. Тешилиб қолган икки хона ярмигача ғиштлар билан тўлган ҳамда қандайдир мебель ва техника қалаштириб ташланган.

    «Балки ёрдам беришар, балки беришмас. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўрнини қоплаб беришларини хоҳлаймиз», — дея гапни қисқа қилди Анвар ака.

    Сабаблар

    Кира Доброскокнинг айтишича, совуқ мавсум бошланиши билан цистерналар ҳар доим бўшатиб қўйиларди. Унинг сўзларига кўра, 20 октябрь куни цистерна тўлиб-тошиб кетган. Босимни кўтара олмай, энг катта сиғимли цистерна ёрилиб кетган.

    «Биз бу дала ҳовлида 20 йилдан бери яшаймиз, — дея сўзида давом этади Кира Доброскок. — Одамлар қишда сувни кичкина бочкадан челаклаб олар эди, цистерналарнинг ўзи эса бўш турарди. Уларни тозалаб, текширувдан ўтказишлари керак эди. Қишда сув истеъмоли кўп бўлмайди-ку, бу ерда кўп одам яшамайди».

    Александр Лобовнинг қўшимча қилишича, цистерна деворларидан мунтазам сув сизиб чиқиб турган. Вақти-вақти билан ёриқларни пайвандлаб туришган. Бироқ бу бочкалар эски экани, уларни янгилаш кераклигини аҳоли кўпдан бери билади. «Бунга жуда-жуда катта пул керак», — дейди у.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ширкат раиси Улуғбек Абдуллаевнинг таъкидлашича, бочкалар тўлиб-тошмаган, босим эса нормада бўлган. Унинг сўзларига кўра, ширкатнинг бир вақтлар авиазаводда ишлаган аҳолиси корхона архиви билан боғланиб, бу цистерналар 1977 йилда 20 йилга фойдаланиш кафолати билан ўрнатилганини аниқлаган. Ҳозир Улуғбек Абдуллаев иншоот ҳужжатларини топишга уринмоқда.

    Гулнора Раҳматуллаева ҳеч кимни айблаётгани йўқ ва яқиндагина лавозимга ўтириб, мана бундай муаммога тўқнаш келган ширкат раисига ҳамдард.

    «Ким айбдор, нима сабабдан бундай бўлди, буниси энди мени қизиқтираётгани йўқ. Менинг уйим теп-текис бўлиб кетди барибир. Икки кун йиғладим. Бу ерга тоза ҳаводан нафас олгани келардим. Ким айбдор, нега бундай бўлди, тўғрисини айтсам, ҳеч кимга гапирмоқчи эмасман. Асосийси, ёрдам беришсин».

    Цистерна кимники?

    Паркент тумани ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш ва капитал қурилиш масалалари бўйича бош мутахассиси Шавкат Акрамовнинг «Gazeta.uz»га тушунтиришича, ҳукумат қарори билан тасдиқланган боғдорчилик-узумчилик ширкат (БУШ)лари тўғрисидаги низомга мувофиқ, БУШ — бу жисмоний шахслар томонидан кўнгилли тарзда ташкил этиладиган нотижорат ташкилот. Бундан ташқари, БУШ — бу ўз штампи, муҳри ва банкда ҳисоб-рақамига эга бўлган юридик шахс.

    БУШ ширкат аъзоларининг аъзо бўлиш вақтидаги ва ҳар ойлик бадаллари ҳисобидан фаолият кўрсатади. БУШ аҳолисини коммунал ва бошқа хизматлар таъминлаш учун ширкат тегишли корхоналар билан шартномалар тузади ва бу хизматларни уй хўжаликларига сотади.

    Шавкат Акрамовнинг таъкидлашича, туман ҳокимлиги ҳодиса оқибатларини бартараф этишда юридик шахсга ёрдам беришга мажбур эмас. Шунга қарамай, туман маъмурияти муаммони ҳал қилиш бўйича штаб ташкил этиш ҳақида кўрсатма берган ва ҳудудни тозалаш учун техникани бепул ажратиб берган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шавкат Акрамовнинг қўшимча қилишича, техник мутахассисларга зарурат туғилса, ширкат давлат идораларига мурожаат қилиши ва хизмат кўрсатилиши учун улар билан шартнома тузиши керак.

    Бундан ташқари, туман ҳокимлиги «Авиасозлар» ширкатининг жабрланган аҳолисига гаров ёки даромад манбайи борлиги ҳақидаги маълумотнома асосида паст фоизли микрокредит ва бошқа кўринишда қарз олишда кўмак кўрсатади, деган Шавкат Акрамов.

    Қудуқ, цистерна ва насослар «Авиасозлар» ширкати ҳудудида жойлашгани боис, цистерна учун ширкатнинг ўзи масъул ҳисобланади, дейди ширкат раиси Улуғбек Абдуллаев. Шу боис фалокат оқибатларини бартараф этиш ва уйларни қайта тиклашда давлат бюджетидан молиявий ёрдам кутиш ўринсиз. Бироқ, раиснинг таъкидлашича, у икки йил аввал лавозимга киришган вақтида «Авиасозлар» ширкати ҳудудидаги гидроиншоотлар бўйича ҳеч қандай ҳужжатни қабул қилиб олмаган.

    ФВВнинг ҳаракатлари

    Евгения Широкованинг турмуш ўртоғи Баҳодир Алимов фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий бошқарма фаолиятидан норози. Унинг сўзларига кўра, 20 октябрь куни ширкатга ФВВнинг битта вакили келиб, бир неча сурат олиб, қайтиб кетган.

    «ФВВ нега тузилган ўзи? Техноген фалокатларнинг олдини олиш учун, нуқул юз берган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун эмас. Улар буни олдиндан кўра билиши керак. Уларда мана шундай фавқулодда вазиятларга мойил объектларнинг кадастри, рўйхати бўлиши керак, — дейди у. — Улар бундай объектлардан фойдаланаётганларга, унинг ўзига хосликларидан келиб чиқиб, тақдимномалар киритиши керак. Қандай текширувлар ўтказилиши, регламентлар ўрнатилиши, қандай хизмат кўрсатилиши бўйича. ФВВнинг ўзи ҳам маълум бир даврийлик асосида келиб, текшириб туриши керак. СЕС келиб текширади-ку».

    Баҳодир Алимовнинг фикрича, агар ФВВнинг ўзида тегишли мутахассислар бўлмаса, чет ташкилотлардан экспертлар жалб этилиши, улар «махсус ускуналар ёрдамида ўлчаши», камчиликларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириши керак.

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Биз шундоққина яқинида яшаймиз. Бирор марта чакка ўтмаган, — дея қўшимча қилади Баҳодир Алимов. — Шунча ўтган вақтдан бери бирор марта текширув ҳам бўлмаган». Раис Улуғбек Абдуллаев унинг сўзларини тасдиқлаб, бошини қимирлатиб қўяди.

    «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунларга, шунингдек, ФВВ ҳақидаги низомга мувофиқ, вазирлик фавқулодда вазиятларни юзага келтирадиган хавф омиллари ва таҳдидларни аниқлаши, гидроиншоотларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириши зарур.

    Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар иншоотдан фойдаланувчи ташкилот томонидан, БУШ билан боғлиқ вазиятда ширкатнинг ўзи томонидан кўрилиши керак. Бироқ гидротехник иншоотларни текширишда фойдаланувчи ташкилот — «Авиасозлар» ширкати назорат қилиниши керак. ФВВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ширкатнинг цистернадан фойдаланиши устидан назорат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилиши керак (таҳририят мақола чоп этилиши олдидан қўмитадан изоҳ ололмаган).

    «Жавобгарлик огоҳлантирувчи чораларни кўрмаган ФВВнинг зиммасида. Бу уларнинг бевосита мажбурияти эди, — дейди Баҳодир Алимов. — ФВВ вакили келди. У шу ерда айланиб, бутун туманга битта ўзи масъул экани ва ҳеч нарса қила олмаслигини айтди. Техника ва мутахассислари бўлмаса ҳам, ҳаракат регламенти бор-ку. Бу ҳолатда нима қилиши керак, кимга хабар бериши керак? Ахир у ҳодиса оқибатларини кўрди-ку. Туманда техника бўлмаса, вилоятдан жалб этса бўлади-ку. Сув бошқа дала ҳовлиларга ҳам кириб боряпти».

    Баҳодир Алимов посёлкага бирорта ҳам техник мутахассис келмаган, керакли ҳисоб-китоблар, ўлчовларни қилмаган бўлса, тергов қандай қилиб фалокат сабабларини аниқларкин, деб ҳайрон бўлмоқда.

    «Жиноят иши қўзғатишибди. Улар айбдорни излашади, сабабларни аниқлашади. Ҳаммаси оғизда. Бу ерда қандайдир экспертиза бўлиши керак-ку. Цистернани ҳозир бўлакларга бўлиб ташлашаётган бўлса, қандай аниқлайсан?».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳодиса сабабларини билиш зарур, чунки бу каби цистерналар бошқа хўжаликларни ҳам сув билан таъминлайди. Баҳодир Алимовнинг қайд этишича, бу каби фалокатларнинг такрорланиши олдини олиш керак.

    ФВВ матбуот хизматидан «Gazeta.uz»га маълум қилишларича, Паркент туманида юз берган ҳодиса фавқулодда вазият ҳисобланади. Цистерна ёрилиши оқибатларини бартараф этишга вазирлик куч ва воситалари жалб этилган. Сув ҳайдаб чиқарилган, ҳудудлар чиқиндидан тозаланган, шунингдек, қайта тиклаш ишлари амалга оширилган.

    25.10.2020, 20:23   Изоҳ (0)   120597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan GTL заводи қурувчиларига бир ойда қанча маош тўланиши маълум қилинди

    25.10.2020, 16:24

    COVID-шифохонадан чиққан тиббиёт чиқиндилари Чирчиқ дарёси бўйида, Янгийўл ва Зангиотадан топилди. Муаммо хизмат кўрсатувчи компания ўзгаргач бошланган

    25.10.2020, 16:01

    Самарқанддаги консерва заводида ёнғин юз берди

    25.10.2020, 14:23

    Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

    25.10.2020, 12:23

    «Ишчиларимиз узоқ вақт қурилиш майдонида қолиб кетгани учун уларда руҳий толиқиш бўлган». Uzbekistan GTL бош директори ишчилари норозилигини изоҳлади

    25.10.2020, 10:23

    Тошкент вилояти ички ишлар органлари бўйича қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

    25.10.2020, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.