• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абхазияда қолиб кетган юзлаб ўзбекистонликларни ватанга қайтаришга нималар тўсқинлик қилаётгани айтилди

    Пандемия сабабли икки минг нафарга яқин ўзбекистонлик Абхазияда қолиб кетгани, уларнинг юзга яқини айни пайтда Абхазия–Россия чегарасида кўчада тунаётгани ҳақида хабар берилган эди. ТИВнинг 30 сентябрдаги баёнотида 400 га яқин ватандошларнинг биринчи гуруҳи октябрь бошида Ўзбекистонга қайтарилиши айтилганди. Бироқ октябрь ойи охирлаб қолган бўлса-да, ушбу ваъда бажарилмади.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консуллиги бош консули Рустам Курганбаев жараён нима учун кечикаётгани, уларни ватанга қайтаришга нималар тўсқинлик қилаётганини «Kun.uz»га маълум қилди.

    «23 октябрь куни Москвада Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Татьяна Голикова раҳбарлигида Махсус комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтган, ушбу йиғилишда Абхазияда қолиб кетган фуқароларимизни Россия орқали Ўзбекистонга қайтариш масаласи муҳокама қилиниши кутилаётган эди. Бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлигида шанба-якшанба дам олиш куни бўлгани, расмийлар бу вақтда мурожаатларимизга жавоб бермаётгани учун йиғилишда қандай қарор қабул қилинганини билолмай турибмиз.

    «Абхазияда қолиб кетган фуқароларимизнинг Ўзбекистонга қайтарилиши чўзилиб кетганининг сабаби чартер рейслар билан олиб келинадиганлар рўйхатини тузишга кўп вақт кетиб қолди. Ушбу ҳудуддаги ўзбекистонликларни топиб, маълумотларига биттама-битта аниқлик киритиб чиқишга тўғри келган. Айни пайтда рўйхатга 537 нафар киши киритилган. 20-октябр куни бош консулхонамиз томонидан ушбу рўйхат нота орқали Россия Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган.

    Абхазиядан ватанга қайтишни кутаётган ўзбекистонликлар Telegram’да очилган гуруҳда 200 юз киши Ўзбекистонга қайтмоқчи эканини айтиб мурожаат қилди. Шу каби ишлар вақтимизни кўп олиб қўймоқда.

    Қолаверса, ишларнинг чўзилишига Россия томонининг жавоби кечикаётгани сабаб бўлмоқда. Бу масалани Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Татьяна Голикова кўриб чиқиши керак эди. Аслида Россия томонининг мазкур вазиятдан хабари бор, октябрь бошида ўзбекистонликларнинг катта бир гуруҳи Абхазияда қолиб кетгани, уларни чартер рейс орқали олиб чиқиб кетиш режалаштирилаётгани ҳақида расман нота киритганмиз. Ўшанда рўйхатда 329 киши бўлган.

    Россия томони Ўзбекистон фуқароларини Абхазиядан олиб чиқиб кетишнинг аниқ механизмлари, чегарада уларни ким кутиб олиши, қайси йўналиш бўйича Россиядан олиб чиқиб кетилиши, бунинг учун талаб этиладиган ҳужжатларни ким тайёрлаши бўйича режа ишлаб чиқилса, рухсат берилишини маълум қилди. Шундан сўнг ҳаракат бошланди, ушбу жараёнда жуда кўп муаммолар борлиги аниқланди.

    Жумладан, карантин даврида аксарият фуқароларимизнинг ушбу ҳудудда бўлиш, ишлаш ҳуқуқини бериш ҳужжатлари муддатлари ўтиб кетгани ойдинлашди. Шунингдек, самолётга чиқиш учун йўловчилар COVID-19’га тест топширишлари лозим, бироқ Абхазия ҳудудида бир вақтда 250-300 кишини тестдан ўтказиб, жавобини қисқа муддатда тақдим эта оладиган лабораториялар йўқ экан. Шу сабабли фуқароларимизни тест топширгизмасдан олиб қайтиш бўйича масъуллар билан келишувга эришдик»,  — дейди Рустам Курганбаев.

    Шунингдек, Абхазия–Россия чегарасида тўпланаётган ўзбекистонликлар бизга тинимсиз мурожаат бўлаётганини, улар орасида ортга қайтиш кундан кунга чўзилаётганидан дарғазаб бўлаётганлар ҳам борлигини таъкидлаган.

    «Биз ҳам бу масалага тезроқ ечим топиш тарафдоримиз. Аммо биз ҳозир бошқа мамлакат ҳудудидамиз, бу ерда ўйин қоидаларини улар белгилашади. Шу сабабли юртдошларимиздан сабрли бўлишларини, яна озгина кутишларини, ноқонуний ҳаракатлардан тийилишларини сўраб қолардим. Худо хоҳласа, душанба (26 октябрь) куни хушхабар бўлиши кутилмоқда. Чоршанба куни биринчи самолётимиз етиб келади. Унгача барча расмиятчиликлар ҳал бўлса, фуқароларни ватанга қайтаришни бошлаймиз», — дейди у.

    Рустам Курганбаев Абхазиядаги ўзбекистонликларни ватанга қайтариш қай тартибда амалга оширилишига ҳам аниқлик киритган.

    «Айни пайтда тайёргарликнинг якуний босқичидамиз. Самолётлар ҳам, автобуслар ҳам тайёр. Россия Федерацияси Махсус комиссиясининг рухсатини кутяпмиз. Рухсат берилса, Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси вакиллари биринчи самолёт учишидан бир кун олдин Сочига борамиз. Москвадаги элчихонадан ҳам маслаҳатчи келиши кутилмоқда. Ўзбекистон фуқароларини чегарада кутиб оламиз ва уларни бепул автобусларда аэропортгача етказиб қўямиз. Режамиз бўйича, кунига битта рейс қўйилиши керак. Uzbekistan Airways билан бу масалани келишиб қўйганмиз. Дейлик, учта самолёт келса, ҳар куни битта рейсда кетадиган фуқароларни Абхазиядан олиб чиқамиз.

    Бош консулхонамизнинг рўйхатига киритилган барча Абхазиядан олиб чиқиб кетилади. Хоҳ у аёл бўлсин, хоҳ эркак, хоҳ бемор – ҳеч кимни ташлаб қўймаймиз. Фақат кунига биттадан рейс қўйилади. Рўйхатга кирмаган, ҳозирча Абхазияда қолаётган ўзбекистонликларни ҳам ватанга қайтариш чораларини кўрамиз», — деб таъкидлаган.

    Шунингдек, октябрнинг бошидан орасида ҳомиладор аёллар, қариялар, беморлар бор бўлган 20 кишилик дастлабки гуруҳ Абхазиядан олиб чиқиб, Ўзбекистонга юборилганини, буни амалга оширишга бир ой давомида ҳаракат қилинганини, келишувга эришиш қийин бўлганини айтиб ўтган.

    Аввалроқ Россиянинг Самара ва Ростов вилоятларидаги палата лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ватанга қайтарилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида «Ўзбекистоннинг бирорта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги»ни маълум қилганди.

     Мавзуга доир: Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    25.10.2020, 22:43   Изоҳ (0)   31343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғузордаги завод ишчилари тўполон кўтарган пайтда етказилган зарарни ким қоплайди? Uzbekistan GTL бош директори ушбу саволга жавоб берди (видео)

    25.10.2020, 21:24

    Паркентдаги фалокатда уйлари вайрон бўлган аҳоли: «Бу ерда кичкина Сардоба бўлди»

    25.10.2020, 20:23

    Uzbekistan GTL заводи қурувчиларига бир ойда қанча маош тўланиши маълум қилинди

    25.10.2020, 16:24

    COVID-шифохонадан чиққан тиббиёт чиқиндилари Чирчиқ дарёси бўйида, Янгийўл ва Зангиотадан топилди. Муаммо хизмат кўрсатувчи компания ўзгаргач бошланган

    25.10.2020, 16:01

    Самарқанддаги консерва заводида ёнғин юз берди

    25.10.2020, 14:23

    Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

    25.10.2020, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.