Бугунги кунда кўпчилик соғлом овқатланиш ва вазн назорати ҳақида ўйлайди. Бироқ баъзида тўғри овқатланишга қарамай, очлик ҳисси тез-тез безовта қилади. Аслида эса, шундай табиий маҳсулотлар бор-ки, улар иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради, очлик ҳиссини камайтиради ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Қуйида сизга илмий тадқиқотлар асосида исботланган, иштаҳани самарали камайтирувчи 7 та фойдали маҳсулот рўйхати тузилди.

Бодом

Бодом — бу антиоксидантлар, E витамини ва магний манбаи ҳисобланади. Шу туфайли у қонда шакарни назорат қилишга, ичак фаолиятини яхшилашга ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Аммо бу ҳаммаси эмас: 2019 йилги тадқиқотга кўра, бодомни енгил тамадди сифатида истеъмол қилиш очлик ҳисси ва ёғли маҳсулотларга бўлган иштиёқни камайтиради.
Қаҳва

2017 йилда International Жоурнал оф Food Scienceс анд Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин ичилган кофеин иштаҳани бостиради.
Фақат эсда тутинг: агар сиз экспрессо ёки американо ичимлигингизга шакар, сироп, сут ёки қаймоқ қўшсангиз, бу эффект йўққа чиқади.
Авокадо

Авокадо — ҳақиқий “суперфуд” саналади. 2019 йилги илмий тадқиқотларга кўра, авокадони истеъмол қилгандан сўнг, тўқлик ҳисси учун масъул бўлган гормонлар даражаси ошади.
Тухум

2010 йилдаги тадқиқотга кўра, нонуштада бир ёки иккита тухум истеъмол қилиш, шу миқдордаги калорияни ўз ичига олган нон еганга қараганда одамга 24 соат давомида кўпроқ тўқлик ҳиссини беради.
Сув

Очлик ҳис қиляпсизми? Эҳтимол, бу чанқоқликдир. 2010 йилдаги тадқиқот натижаларига кўра, овқатдан олдин икки стакан сув ичган одамлар, сув ичмаганларга нисбатан ҳар бир овқатланиш вақтида 75-90 килокалорияга кам истеъмол қилган.
Ширин картошка

Агар сиз оддий картошкага муқобил излаётган бўлсангиз, мана сизга топилма. Ширин картошка таркибида махсус турдаги крахмал мавжуд бўлиб, у ошқозонда узоқроқ сақланади ва тўқлик ҳиссини кўпроқ ушлаб туради.
Кўк чой

Олимлар томонидан 2012 йилда Аппетите журналида эълон қилинган ҳисоботга кўра, яшил чой “кейинги овқатланиш вақтида камроқ энергия (калория) истеъмол қилиш билан боғлиқ”. Яъни, овқатдан олдин кўк чой ичсангиз, камроқ овқат ейсиз. Бу эффект чойдаги кофеин туфайли юзага келади.
Изоҳ (0)