• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Ўғирланмаган келин» 25 ёшда: Ҳинд кинематографининг шедеври қандай суратга олинган?

    Режиссёр Адитья Чопранинг дебют иши – «Ўғирланмаган келин» суратга олинганига 25 йил бўлганига қарамай, қайта-қайта кўрса бўладиган ижод намуналари сирасига киради. Бутун дунёда машҳурликка эришган мазкур фильм Filmfare Awards’нинг 41-тақдирлаш маросимида 14 номинация ва 10 мукофотни қўлга киритган. Барча учун севимли бўлган фильм қандай суратга олингани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Режиссёр аввалига инглиз фильми сифатида, бош қаҳрамонларни Том Круз ва Кажол ижросида тасаввур қилган. Ғоя билан бўлишганида отаси америкалик актёрларсиз ҳинд фильми қилиб, суратга олса, яхши бўлишини тавсия қилган. Насрин Кабирнинг Адитьянинг фильмига бағишланган китобида режиссёр Раж ва Симранни ҳамма томошабин уларга ўхшашни истайдиган севишганлардек қилиб кўрсатишни, йигитлар Симрандек қизни, қизлар эса Раждек йигитни учратишни орзу қилишини хоҳлаганини билдирган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ёш ижодий жамоа

    Режиссёр жамоасида Амриш Пури, Фарида Жалал, Анупам Кхерни айтмаганда, асосан ёш актёрлар бўлган. 23 яшар актёрга унинг укаси Удай, шунингдек, Каран Жоҳар, Самир Шармалар ёрдам берган. Саҳналаштирувчи рассом Шармита Рой учун «Ўғирланмаган келин» атиги учинчи лойиҳа бўлган.  Анаита Шрофф Адажания Симраннинг дугонаси ролини ўйнаган. Кейинчалик у Vogue India журналининг бош раҳбари бўлиб, Дипика Падуконе ва бошқа машҳур актрисалар учун ўзига хос услуб яратган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Кастинг

    Режиссёр Раж ролини аввалига Саиф Али Хонга бермоқчи бўлган. У бошқа бир эсда қоларли севги ҳикоясининг иштирокчиси бўлишга улгурган актёрга роль беришни истамаган. Бу вақтда Амир Хон ва Салмон Хонлар аллақачон бундай ҳикояларнинг иштирокчисига айланиб улгурган бўлган. Режиссёр мухлислар Ражни романтик ижрода кўриниши кутилмаган актёр гавдалантиришини истаган. Бу вақтда Шохруҳ Хон арсеналида «ёмон йигит» роллари бўлган ва Адитья уни бошқача образда оммага кўрсатиб, ҳайрон қолдириши мумкинлигини билган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Амриш Пури Симраннинг отаси ролига таклиф қилингани ҳам фильмнинг муваффақиятини таъминлаган. Мухлислар тасаввурида асосан салбий қаҳрамон роли билан эсда қолган актёрнинг қизига «Жее ле апни зиндаги» қандай хоҳласанг, шундай яша, деб айтган сўзлари ҳам у ҳақидаги тасаввурни ўзгартириб юборган.

    Ражнинг отаси Анупам Кхер, Симраннинг синглиси Пуджа Рупарел, онаси ролини ўйнаган Фарида Жалал ва бошқалар эса фильмнинг янада муваффақиятли чиқишига ҳисса қўшган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Эски ҳикояни янгича сўзлаб бериш усули

    Режиссёрнинг мазкур фильмдаги ютуғи урф-одатлар ва замонавийлик орасидаги балансни топа олган ва буни фильмда мужассам эта олгани ҳисобланади. Унинг дебют лойиҳасидан кейин минглаб ҳинд туристлари бош қаҳрамонлардан ўрнак олган ҳолда Европа бўйлаб саёҳат қилган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фильм сценарийси ва диалогларни ҳам режиссёрнинг ўзи ёзган, унга оилавий дўсти Жавед Сиддиқи ёрдам берган. Фильмдаги машҳур ибора «Катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради» ҳамда Ражнинг Симранни «сенёрита» деб аташ фикри ҳам Жаведга тегишли.

    Ҳали ҳамон севиб тингланадиган қўшиқлар

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Мазкур фильм Жатин ва Лалитнинг мусиқий карьера борасида омади чопишига сабаб бўлган. Айниқса, «Тужҳе Декҳа Тоҳ Еҳ Жана Санам» лойиҳанинг машҳурликка эришишида муҳим роль ўйнаган.

    «Авваллари одамлар мен ва акамни ишини яхши биладиган оддий одам деб ўйлаган, аммо бизни жиддий қабул қилмаган. «Ўғирланмаган келин» тақдим қилинганидан кейин ҳаммаси ўзгарган. Кўп йиллардан кейин ҳам бизнинг қўшиқ қадрланаётганига гувоҳ бўлиб, бу ҳаётга бекорга келмаганимга амин бўламан», — деган Жатин.

    Адитья фильмни суратга олиш учун мукаммал тайёрланган: сценарий, суратга олинадиган жойлар, кастинг, диалог, мусиқа ва бошқа ҳар бир майда деталь эътибордан четда қолмаган. У нима хоҳлаётганини аниқ билган. Қўшиқлар муаллифи Ананд Бакши фильм худди Адитья айтганидек суратга олинса, кинопрокатдан тушмаслигини айтган ва шундай ҳам бўлган.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    25 йил кинопрокатда

    «25 ҳафта ёки 25 ой эмас, 25 йил. Менинг ўғлим премьера бўлганидан икки йил ўтиб, дунёга келган. Бугун у 23 ёшда, фильм эса ҳали ҳамон кинопрокатларда қўйилади», — дейди мусиқий бошқарувчи.

    Мумбайнинг Маратҳа Мандир кинотеатрида 2020 йилнинг мартига қадар намойиш қилинган фильм пандемия сабаб барча кинотеатрлар ёпилмаганида, ҳали ҳам намойиш қилинаётган бўларди. Маратҳа Мандир кинотеатри бошқарувчиси бундан бир неча йил аввал фильм кинопрокатдан олинмоқчи бўлганида 40-50 нафар мухлис ғазабланиб, уни экрандан олмасликни талаб қилганини, оқибатда интервью бериб, фильм мухлислар ташриф буюрар экан, намойишдан тўхтамаслигига ваъда беришига тўғри келганини таъкидлайди. Унинг қўшимча қилишича, оддий кунларда «Ўғирланмаган келин»ни кўриш учун залда 45 фоиз, байрам кунлари 70 фоиз томошабин бўлади. Фильмнинг чипта нархи эса бир неча йилдан бери ўзгартирилмайди. Кинозал ёнида вокзал жойлашган ва ташриф буюрган томошабинларнинг ярми автобус ёки поездда сафарга чиқишдан аввал фильмни кўриб кетади. Сеанслар асосан эрталаб ва кундузи бўлади, аксари поезд ва автобуслар эса кечаси йўлга чиқади.

    Мавзуга доир:

    • Болливуднинг Гиннес рекордлар китобига киритилган фильмлари
    • «Катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради». Шоҳруххон ўйнаган фильмлардаги иқтибослар бўйича тест
    • Болливуднинг энг яхши 5 та фильми
    • Қизлар мухлислик қиладиган Болливуднинг 10 нафар машҳур актёри

    25.10.2020, 20:46   Изоҳ (0)   88944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Форсаж» франшизаси 11-фильмдан сўнг якунланади

    25.10.2020, 13:48

    Фильмларда суратга тушиш жараёнида жароҳат олган Болливуд юлдузлари (фото)

    23.10.2020, 20:22

    Ҳинд киноси юлдузларининг севимли актёрлари (фото)

    21.10.2020, 12:34

    Брюс Уиллис аккумуляторлар рекламасида иштирок этди. Ролик худди «Қаттиқ ёнғоқ» фильмининг навбатдаги қисми трейлеридек ишланган (видео)

    20.10.2020, 20:58

    «Узуклар ҳукмдори» фильми актёрлари 19 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)

    20.10.2020, 18:45

    Болливуднинг машҳур актрисалари бир фильмда суратга тушиш учун қанча гонорар олади?

    20.10.2020, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 




    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ернинг айланиш тезлиги ошган” — экспертлар

    Дунё | 23 июл, 13:29

    Замонавий ичимлик ва табиий оғриқ қолдирувчи: организмга фойдали бўлиши учун қаҳвани қай тарзда ичиш керак?

    Лайфстайл | 23 июл, 13:08

    Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

    Дунё | 23 июл, 13:02

    Автомобиль саноатининг унутилган қаҳрамони: хавфсизлик ёстиғини ким ихтиро қилган?

    Авто | 23 июл, 12:32

    Тошкентда Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 12:27

    Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди

    Спорт | 23 июл, 12:17

    Озарбайжон самолётини уришга буйруқ берган рус генерали лавозими ошди — ОАВ 

    Дунё | 23 июл, 12:13

    “Ўзгидромет” 24 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 11:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.