«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати 6-турида ўз майдонида «Челси» билан дуранг ўйнади (0:0).
«Манчестер Юнайтед» АПЛ мавсуми стартидаги кетма-кет учта уй ўйинида ғалаба қозона олмади. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари «Кристал Пэлас» (1:3) ва «Тоттенҳэм»га (1:6) ютқазган бўлса, «Челси» билан дуранг қайд этди.
Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» 1972/73 йилги мавсумдан бери илк бор Англия чемпионати мавсумининг дастлабки учта уй ўйинида ғалаба қозона олмади.
«Манчестер Юнайтед» 5 та ўйиндан кейин 7 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)