«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 7-тури доирасида «Реал»га қарши кечган баҳсда (1:3) гол ура олмади.
Аргентиналик футболчи кетма-кет олтита «Эль-Класико»дан буён гол ура олмаяпти. Бу Месси учун «Реал»га қарши ўйинларидаги энг ёмон қуруқ сериянинг такрорланиши бўлди.
Сўнгги бор Месси 2018 йилнинг 6 майида «Реал» дарвозасига йўл топа олганди. Шундан кейин «Барселона» ва «Реал» ўзаро олти бор тўқнаш келди.
Шунингдек, қайд этилишича, сўнгги вақтларда Мессининг «Реал»га қарши ўйинлардаги самарадорлиги ҳам тушиб кетган. Месси дастлабки 27 «Эль-Класико»да 21 та гол урган бўлса, сўнгги 17 қарама-қаршиликда бор-йўғи бешта гол урган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)