• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳал қилинмаган жумбоқ. Кашмир низосининг бошланиши ҳақида

    25 октябрь Кашмир можароси бошланган кун ҳисобланади. «Дарё» Кашмирдаги мураккаб вазиятнинг 63 йиллик тарихи, низонинг юзага келиши, унинг сабаблари ҳамда ҳозирги даврдаги оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Низонинг бошланиши

    Буюк Британия мустамлакаси бўлган Ҳиндистоннинг 1947 йилда бўлиниши Ҳиндистон ва Покистон ўртасида қонли низоларга олиб келдики, уруш оқибатида бир миллиондан ортиқ одам ўзаро жангларда ҳалок бўлди, 18 миллионга яқин инсонлар эса қўшни мамлакатлардан бошпана излашга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Низонинг юзага келишида Ҳиндистон ва Покистоннинг Кашмир вилоятига эгалик қилиш борасидаги даъвогарлиги асосий сабаб бўлди. Асосий воқеалар Кашмир ҳудудида бўлгани сабабли мазкур низо жаҳон сиёсати тарихида Кашмир низоси деган ном билан машҳур бўлди.

    Кашмир вилояти

    Ҳозирги Кашмир 101 387 квадрат километр ҳудуддаги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низоли минтақа саналади. Кашмир вилояти шимолда Афғонистон, Шинжон Уйғур мухтор вилояти, шарқда Тибет мухтор вилояти, Ҳиндистоннинг жанубдаги Химачал-Прадеш ва Покистон ғарбидаги Панжоб ҳудудлари билан чегарадош. Ҳозирда Кашмир ҳудуди Жамму, Кашмир ва Ladaкх вилоятларига бўлинган ҳудуд ҳисобланади. Ҳудудда 13 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилиб, ҳудуднинг 72 500 квадрат километрлик ҳудуди Покистон назоратида ва Кашмирнинг 37 555 квадрат километр ҳудуди – Оқсойчин Хитой Халқ Республикаси назоратида.

    Диний тўқнашувлар

    Кашмирдаги низоларнинг юзага келишида Жамму ва Кашмир аҳолисининг диний эътиқодидаги фарқлар асосий сабаб бўлди. Гап шундаки, бу ҳудудда аҳолининг катта қисми – тахминан 80 фоиз мусулмонлар бўлиб, ҳокимият тепасида инглиз ҳукуматига бўйсунувчи махарожа Хари Сингх турарди. Ҳиндуизм динидаги махарожанинг мусулмон жамоасига раҳбарлик қилиши Кашмирда мусулмон жамоалари орасида турли норозилик кайфиятларини юзага келтирган бўлса-да, кучли ҳокимият доим низоларни авж олишига тўсқинлик қилиб келади.

    1947 йилнинг ёзида Британия мустамлакасида Ҳиндистонни иккига ажратиш масаласи бошланиши билан ҳинд ҳукуматининг вилоятдаги назорати заифлашди. Бундан фойдаланган рожаликнинг бир нечта ҳудудлари рожага қарши исён бошлайди. Бироз муддат ўтгач Покистон ҳудудидаги юсуфзой, масудий ва афридий қавмларининг мусулмон жамоаси ўз диндошларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳудудга кириб келди. Кашмирдаги илк низо фақат диний мотивларга эга бўлиб, низолашаётган тарафлар бир-бирларига нисбатан ҳеч қачон сиёсий мақсадларни илгари сурмаган эди.

    Шунга қарамай, октябрь ойининг охирларига бориб, исёнчи пуштунлар Кашмирга бостириб кириб, Кашмирнинг мустақил ҳукмдори Хари Сингҳга босим ўтакзишга уриниб кўрди. Аҳолиси аксар мусулмон диний жамоаси бўлган Кашмирда Ҳиндистон ҳукумати куч билан ўз сиёсатини юрита бошлайди. БМТ Ҳиндистонга Кашмирдаги низони тинч йўл билан ҳал қилиш борасида маслаҳат берган бўлса-да, Ҳиндистон БМТнинг маслаҳатини рад қилди. Кашмир бўйича референдум ўтказиш тавсияси ҳозирга қадар ҳал қилинмаган муаммо сифатида қолмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қонли гирдоб

    Кашмирга кириб келган пуштун исёнчиларининг босимидан ташвишланган Хари Сингх Ҳиндистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди ва ҳарбий кўмак сўрайди. Айнан шу даврдан бошлаб Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низолар сиёсий тус ола бошлайди. Тинчлик ҳукм суриб келган минтақада бугунги кунгача давом этиб келаётган жанжалли низо юзага келди.

    Ҳинд ҳукумати Хари Сингхнинг илтимосига биноан вазиятга ойдинлик киритилишини ҳам кутиб ўтирмасдан, Кашмирга катта қўшин юборди. Низо авжига чиқди. 1947 йилда инглиз ҳукуматининг тинчлик ташаббусига қарамай, Ҳиндистон ва Покистон муросага келмайди. Минтақада зўравонлик, талон-торож кучайди ва аҳолининг аксар қатлами вазиятнинг бундай тус олишидан анча жабр чекди. Уруш эса тўхтай демасди.

    Натижада, Кашмир ва Жаммудаги низо жуда кучайиб кетганидан минтақадаги аҳоли бирин-кетин ҳудудни тарк эта бошлайди. Статистик маълумотларга қараганда, низонинг дастлабки йилида етти миллионга яқин мусулмон жамоаси Кашмирни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Беш миллион ҳинд эса Ҳиндистонга қочиб ўтди.

    БМТнинг тинчлик ташаббуси

    Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низо кучайиб, тарих саҳифасида Ҳиндистон ва Покистон уруши номи билан қолди.

    1949 йилнинг 1 январидан БМТ ташаббуси билан ҳарбий ҳаракатлар кетаётган барча ҳудудларда уруш ҳаракатлари тўхтатилди. Орадан ярим йил ўтгач Кашмир ҳудуди икки қисмга бўлинди. Демаркация чизиғи ўрнатилди ва Ҳиндистон Кашмири ҳамда Покистон Кашмири атамаси юзага келди. Ҳиндистон ва Покистон 77,2 минг квадрат километр ҳудудга эга бўлди. Икки ҳудуддаги муаммоларни назорат қилиш ва бартараф қилиш учун махсус комиссия тузилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Комиссия белгилаган йўриқномага биноан, Кашмирда яширин овоз бериш йўли билан плебесцит ўтказилиши назарда тутилди. Бунга кўра, Ҳиндистон ва Покистон биргаликда минтақавий низони тинч йўл билан ҳал қилиши керак бўлди. Бироқ халқаро ташкилотнинг мазкур ташаббуси ҳам Ҳиндистонда, ҳам Покистонда етарли даражада маъқул лойиҳа сифатида эътироф этилмади. Устига устак, халқаро ҳамжамият ҳам Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низони тинч йўл билан ҳал қилишга унчалик ҳам эътибор бермади.  Икки мамлакат ҳам ўзлари эгаллаб олган Кашмир вилояти ҳудудидан ўз қўшинларини олиб  чиқиб кетмади. Низо кескинлашиб борди.

    1956 йилга келиб Ҳиндистонда маъмурий бўлиниш ҳақидаги қонун қабул қилиниши билан минтақадаги кескинлик бироз юмшагандай тасаввур ҳосил қилди. 1956 йилдаги ҳинд қонуни натижасида ҳиндлар эгаллаб турган ҳудудда Кашмир ва Жамму штати мақомига эга ҳудудий бирлик ташкил қилинди. Ҳудуднинг ёзги пойтахти сифатида Шранагар, қишки пойтахти сифатида Жамму тан олинди. Покистон эса маркази Гилгит бўлган ҳудудга эгалик қила бошлайди.

    Натижада, демаркацион чизиқ ўрнатилди, аммо Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегаравий низога нуқта қўйилмади. Кашмир Покистонга бўйсунувчи ҳудуд мақомини олди. Бироқ бундан Ҳиндистон анча ютқазди. Сабаби Ҳиндистон Покистон туфайли Марказий Осиё билан умумий чегараларидан маҳрум бўлганди. Шунингдек, Покистон ўзининг яқин иттифоқчиси бўлган Хитой билан чегарадош мақомига эга бўлди. Бу эса Покистон учун жуда муҳим эди.

    Уруш ҳаракатларининг бошланиши

    1965 йилга келиб иккинчи ҳинд–покистон уруши бошланиб кетди.  Буюк Британиянинг аралашуви урушнинг кенг миқёсда олиб борилишига имкон бермади. Шунга қарамасдан, Покистон Ҳиндистонга қарашли Жамму ва Кашмир вилоятини босиб олиш ниятидан қайтмади. Покистон ҳукумати Кашмирда қўпорувчи ва исёнкор гуруҳ ташкил қилди. Ҳинд ҳукумати бундан хабар топиб, 1965 йилда қўпорувчилар тайёрланаётган Покистон ҳудудига бостириб кирди. Покистон ҳукумати эса ҳинд ҳукуматининг ҳужумига қарши Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрига танк қўшинларидан ташкил топган қўшинини юборди. Натижада, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш ҳаракатлари янада кучайди.

    1966 йилда Тошкент шаҳрида Ҳиндистон бош вазири Лол Баҳодир Шаҳстри ва Покистон ҳукумати раҳбари Аюб Хон музокара ўтказди. Икки низолашаётган тараф битим тузди. Бироқ битим натижа бермади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1971 йилда учинчи ҳинд-покистон уруши юз берди. Уруш натижасида Покистон мағлуб бўлиб, 1971 йилнинг декабрь ойида таслим бўлганини эълон қилди. Натижада, мустақил Бангладеш республикаси юзага келди. Айни шу дамда Покистоннинг ҳарбий иттифоқчиси бўлган АҚШ Покистонга ёрдам бериш мақсадида Ҳиндистон қирғоқларига яқинлаша бошлайди. Совет Иттифоқининг Ҳиндистонга ён босиши натижасида АҚШ денгиз кучлари ўз ҳарбийларини Ҳиндистон денгиз сарҳадларидан ортга олиб қочишга мажбур бўлди.

    1980 йилда ҳам Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бир неча бор ҳарбий тўқнашувлар юз берди. Бу урушга минтақадаги ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар ҳам туртки бўлди. Исломий гуруҳлар Кашмирнинг озод бўлиши борасида бир қатор чиқишлар ташкил қилди. Покистон ҳукумати ўз навбатида бу гуруҳларни молиявий жиҳатдан қўллай бошлади. Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳаттоки Хитойга чегарадош бўлган ҳудудларда ҳам артиллерия воситасида уруш олиб борди.

    1990 йилга келиб Жамму ва Кашмирда мужоҳидлар ҳаракати авж олгани боис Ҳиндистон ҳукумати 20 та дивизиясини ҳудудга киргизишга мажбур бўлди. Мазкур урушлар натижасида 30 минг ҳинд ва 70 минг покистонлик тинч аҳоли қурбон бўлгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Покистон эса шу пайтгача радикал исломий гуруҳларни дастакламагани ҳақида баёнот бериб келмоқда.

    Хулоса

    Ҳозирга қадар Кашмирдаги сиёсий вазият борасида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида вақтинчалик сулҳ ва битимларни ҳисобга олмаса, аниқ бир келишув имзоланмаган. Шу сабабли ҳам икки давлат ўртасида Кашмир борасида вақти-вақти билан қуролли тўқнашувлар содир бўлиб туради. Кашмир аҳолисининг 60 фоиз мусулмонлиги ҳисобга олинса, улар Ҳиндистон таркибидан чиқиш тарафдори. Ҳиндистон эса мазкур масалада Кашмирга қаршилик қилиб келади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    25.10.2020, 18:23   Изоҳ (0)   53657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ элчихонаси Бокуда юз бериши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантирди

    25.10.2020, 15:25

    ЖССТ: COVID-19’га чалинишлар сони бўйича суткалик антирекорд қайд этилди

    25.10.2020, 11:24

    Фаластин Исроил ва Судан ўртасидаги келишувни «орқадан зарба» деб атади

    25.10.2020, 09:14

    Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида ўзи учун муддатидан аввал овоз берди

    25.10.2020, 07:57

    Трамп Суданни террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарди

    25.10.2020, 06:56

    Жанубий Корея ОАВлари Ким Чен Иннинг рафиқаси бир неча ойдан буён омма олдида кўриниш бермаганига эътибор қаратди

    24.10.2020, 23:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рафинья “Барселона” раҳбариятига шарт қўйди

    Спорт | 16 май, 15:11

    Буюк Британияда семиз болаларга вазнни кўрсатмайдиган тарози берилади

    Дунё | 16 май, 15:05

    Дунё миллиардерларидан ўрганишга арзигулик 5 та одат

    Лайфстайл | 16 май, 14:56

    Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларида қатнашган яна бир ўзбекистонлик жазоланди

    Ўзбекистон | 16 май, 14:31

    Европа Россияга қарши тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этиши мумкин

    Дунё | 16 май, 14:22

    Ламин Ямал “Барселона” раҳбариятидан бир футболчини трансфер қилишни сўради

    Спорт | 16 май, 14:06

    “Путин Украина бўйича тинчликдан қочаётгани учун товон тўлаши керак” — Кир Стармер

    Дунё | 16 май, 13:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.