Самарқанд шаҳридаги Спитамен шоҳкўчасида жойлашган консерва заводининг омборида 24 октябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ҳақида хабар соат 20:20 да келиб тушган. ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт сарфлаган.
Ёнғиннинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил этган, унинг юзага келиши сабаби аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Изоҳ (0)