Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда янги конституция қабул қилинганидан кейин давлат раҳбарлиги учун янги муддатга сайланишдан бош тортишини ваъда берган. Бу ҳақда президентлик сайловларининг собиқ номзоди Виктор Бабариконинг имзолар йиғиш бўйича ташаббускор гуруҳи вакили Юрий Воскресенский маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Юрий Воскресенский

Юрий Воскресенский
Фото: Vimeo

«У давра суҳбатида иштирок этган барча қатнашчиларга президентликдан тўйганини айтди ва бу ўзи учун охирги муддат эканини билдирди», – деган Воскресенский Tut.by порталига 10 октябрда Беларусь давлат хавфсизлик қўмитасининг қамоқхонасида президент ҳамда ҳибсга олинган мухолифат вакиллари ўртасида ўтказилган учрашув ҳақида берган интервьюсида.

Воскресенский ушбу учрашувда иштирок этган. Муайян вақт ўтганидан кейин эса озодликка чиқарилган. Воскресенский Лукашенконинг сўзларига ишонишини айтди.

«Мен инқирозга қарши бошқариш мутахассислиги бўйича дипломга эгаман ва бундай нозик вазиятларни жуда яхши ҳис қиламан», – деган мухолифатчи.

Воскресенскийнинг қайд этишича, Лукашенко янги конституцияда президентнинг бошқарув муддатларини чеклашга тайёр.

«Давра суҳбатидаги яна бир шов-шувли гапни ҳам ошкор этаман, Лукашенко конституцияга президентнинг бошқарув муддатларини қисқартириш бўйича ўзгартириш киритишни ваъда қилди», – дейилади Воскресенскийнинг маълумотида.

Мухолифат вакилининг фикрича, Лукашенко конституцияга киритиладиган бошқа ўзгартиришларга, жумладан, парламент ролини кучайтириш, судлар мавқейини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига ҳам қарши эмас.

«У аввал ҳам бунга тайёр эди, бироқ жамиятдан бу борада сўровлар бўлмаган. Якунда одамлар бундай ўзгаришга тайёр бўлди», – дея сўзларига якун ясаган Воскресенский.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган сайловларни сохталаштириш ҳақидаги маълумотлар фонида норозилик намойишлари бошланди ва ҳалигача давом этмоқда. Намойишчилар Лукашенкони сайловни сохталаштиришда айбламоқда. Сайлов натижаларига кўра, Александр Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаган.

Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Светлана Тихановская президентлик сайловида 10,1 фоиз овоз тўплаган. Тихановскаянинг ўзи эса мағлубиятини тан олмади ва ўзини «Беларусь халқи томонидан сайланган ягона етакчи» деб атади. Сайловдан икки кун ўтгач Тихановская Литвага чиқиб кетган. Унинг сафдошлари Тихановская ҳукумат босими остида мамлакатдан чиқиб кетганини маълум қилган.

Собиқ президентликка номзод Светлана Тихановскаянинг тарафдорлари 18 август куни янги сайловлар ўтказиш орқали мамлакатда ҳокимиятни транзит қилиш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузди. Беларусь бош прокурори Александр Конюкнинг таъкидлашича, Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти конституцияга қарши ва ҳокимиятни қўлга олишга қаратилган.

Кенгашнинг ташкил этилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 361-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг бир нечта вакиллари ҳибсга олинган.

Беларусь президенти Александр Лукашенко 10 октябрь куни Давлат хавфсизлик қўмитаси тергов ҳибсхонасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва мухолифатнинг қўшма штабининг ҳибсга олинган вакиллари билан учрашди. Кейинчалик, Беларусь ҳукумати Светлана ва Сергей Тихановскийга 134 кун ичида биринчи марта суҳбатлашишига рухсат этди, 13 октябрда Тихановскаянинг Беларусь ҳукуматига «халқ ультиматум»ини эълон қилгани ҳақида хабар берилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)