• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тихановская беларусларни қўзғолон кўтаришга чақирди

    Беларусь мухолифатининг етакчиси Светлана Тихановская беларуслардан 26 октябрда ишга, ўқишга чиқмасликни сўради ва халқ қўзғолонини қўллаб-қувватлаганлар учун кафил бўлишга тайёрлигини билдирди. Тихановскаянинг матбуот хизмати унинг 26 октябрда халққа ушбу мавзуда мурожаат қилиши ҳақида хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «26 октябрда ишга ёки ўқишга борманг — бу норозилик намойиши. Майдонларга чиқиш — бу ҳам қўзғолон. Идора ва офисларинингизни ёпинг – бу ҳам норозилик ифодаси. Давлат хизматлари ва сервисларидан фойдаланишни тўхтатинг – бу ҳам ғалаён. Банкдаги ҳисоб рақамингизда турган пулларни ечиб олинг – бу ҳам исён. Жим турманг», — дейилади хабарда.

    Тихановская норозилик билдирган фуқаролар иқтисодий зўравонликка учраса ёки ишдан бўшатилса, уларга BySol фондидан маблағ ажратилиши ҳақида ваъда берган.

    «Умуммиллий қўзғолонга қўшилган ҳар бир беларусга кўмак бераман. Бу ишчиларнинг масъулияти талабалар, тадбиркорлар, тумандаги қўшнилар, ҳайдовчилар, олимлар ёки нафақахўрларга ҳам тақсимланишини англатади», – деган Беларусь мухолифати етакчиси.

    Шунингдек, Тихановская ҳукумат тепасига келадиган бўлса, коммунал тўловлар учун жорий қилинган барча жарималар бекор қилиниши, судланганлар оқланиши ва маъмурий жарималар бекор бўлиши, иш жойини йўқотганлар лавозимига қайта тикланиши, шунингдек, ишда тўловлар сабаб ушлаб турилганларга молиявий амнистиялар берилишини айтмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган сайловларни сохталаштириш ҳақидаги маълумотлар фонида норозилик намойишлари бошланди ва ҳалигача давом этмоқда. Намойишчилар Лукашенкони сайлов натижаларини сохталаштиришда айбламоқда. Сайлов натижаларига кўра, Александр Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаган.

    Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Светлана Тихановская президентлик сайловида 10,1 фоиз овоз тўплаган. Тихановскаянинг ўзи эса мағлубиятини тан олмади ва ўзини «Беларусь халқи томонидан сайланган ягона етакчи» деб атади. Сайловдан икки кун ўтгач Тихановская Литвага чиқиб кетган. Унинг сафдошлари Тихановская ҳукумат босими остида мамлакатдан чиқиб кетганини маълум қилган.

    Собиқ президентликка номзод Светлана Тихановскаянинг тарафдорлари 18 август куни янги сайловлар ўтказиш орқали мамлакатда ҳокимиятни транзит қилиш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузди. Беларусь бош прокурори Александр Конюкнинг таъкидлашича, Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти конституцияга қарши ва ҳокимиятни қўлга олишга қаратилган.

    Кенгашнинг ташкил этилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 361-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг бир нечта вакиллари ҳибсга олинган.

    Беларусь президенти Александр Лукашенко 10 октябрь куни Давлат хавфсизлик қўмитаси тергов ҳибсхонасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва мухолифатнинг қўшма штабининг ҳибсга олинган вакиллари билан учрашди. Кейинчалик Беларусь ҳукумати Светлана ва Сергей Тихановскийга 134 кун ичида биринчи марта суҳбатлашишига рухсат этди, 13 октябрда Тихановскаянинг Беларусь ҳукуматига «халқ ультиматум»ини эълон қилгани ҳақида хабар берилди. Мухолифат етакчиси амалдаги президентга ўйлаб кўриш учун 25 октябргача муҳлат берган. Агар Лукашенко ўз лавозимини тарк этмаса, 26 октябрь куни мамлакатда халқ қўзғолони кўтарилади ва ҳукуматга қарши ҳаракатлар бошланади.

    21.10.2020, 22:56   Изоҳ (0)   47426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия бош инфекционисти қўлқоп тақишни ортиқча ва самарасиз чора деб атади

    21.10.2020, 22:12

    Садир Жапаров Қирғизистонда иқтисодий амнистия эълон қилди. У мансабдорларга ноқонуний пуллари ва мулкларини ошкор қилиш учун 30 кун вақт берди

    21.10.2020, 20:12

    Россияда илк бор сутка давомида COVID-19’дан 300 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди

    21.10.2020, 19:10

    Ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қайлиғи Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини судга берди

    21.10.2020, 17:23

    АҚШда Россия томонидан коронавирусга қарши курашиш учун берилган сунъий нафас олдириш аппаратлари утилизация қилинди

    21.10.2020, 16:35

    Тўқаев Қозоғистон парламентига сайловлар бўлиб ўтадиган санани маълум қилди

    21.10.2020, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.