Испания пандемия даврида коронавирусга чалинганлар сони бир миллион кишидан ошган Европа иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1 005 295 кишига етган. Испания COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида олтинчи ўринда турибди.
Сўнгги 24 соат ичида Испанияда 16973 кишида коронавирус аниқланган, 156 киши касаллик қурбонига айланган. Пандемия даврида Испанияда коронавирус асоратлари оқибатида 34,3 минг киши вафот этган.
Изоҳ (0)