Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россияда чекланмаган муддатга доимий яшаш ҳуқуқини олди. Бу ҳақда унинг адвокати Анатолий Кучерена маълум қилди, деб ёзмоқда »Интерфакс».

Эдвард Сноуден (ўнгда) ва Анатолий Кучерена

Эдвард Сноуден (ўнгда) ва Анатолий Кучерена
Фото: »Интерфакс»

«Бугун Россия миграция хизмати Сноуденга Россияда муддатсиз асосда доимий яшаш ҳуқуқини тақдим этди», — дея маълум қилган адвокат.

Унинг айтишича, АҚШда таъқиб қилингани сабабли Россиядан бошпана олган қочқиндаги америкаликка муддатсиз доимий яшаш ҳуқуқини тақдим этишга 2019 йилда Россиянинг миграция қонунчилигида юз берган ўзгаришлардан кейин имконият пайдо бўлди.

Адвокатнинг билдиришича, доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун миграция хизматига 2020 йилнинг апрель ойида ариза берилган. Унинг айтишича, аризани кўриб чиқишнинг бундай узоқ давом этишига пандемия сабабли жорий қилинган чекловлар сабаб бўлган.

Кучеренанинг сўзларига кўра, Сноуден Россия фуқаролигини олиш масаласини кўриб чиқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Эдвард Сноуден 2013 йилда оммавий ахборот воситаларига АҚШ махсус хизматларининг бутун дунёни кузатувчи дастурлари ҳақида маълумот тақдим этган. АҚШда Сноуденга нисбатан сиртдан жосуслик ва давлат мулкини ўғирлаш айбловлари эълон қилинган.

Сноуден дастлаб АҚШдан Гонконгга, кейин эса Россияга қочиб кетган. Шундан буён у Россияда вақти-вақти билан яшаш ҳуқуқини узайтириб яшаб келаётганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди