Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 20-турида «Насаф» 21 октябрь, чоршанба куни ОКМКни қабул қилди.

Фото: «Насаф» ФК

Учрашувни фаол бошлаган майдон эгалари биринчи бўлим сўнгига бориб ҳисобни очди: Марко Станоевич жарима зарбасидан қойилмақом зарба йўллаган ҳолда супер гол муаллифига айланди.

60-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолган вақтда қаршиликлар вазиятни ўз назорати остида сақлаб турди ва ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Насаф» очколарини 40 тага етказиб олди ва иккинчи ўриндаги ОКМК (42) билан ўртадаги фарқни қисқартирди.

Миржалол Қосимов шогирдлари кейинги турда «Қўқон-1912» майдонига сафар қилса, «Насаф» сафарда «Металлург» билан ўйнайди.

Учрашувда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилинг — ҳавола

Coca-Cola Суперлига

20-тур баҳси

21 октябрь, чоршанба

«Насаф» — ОКМК 2:0

Голлар: 1:0 – 41 Станоевич, 2:0 – 60 Бозоров.

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Бобур Абдихолиқов (Ҳусайин Норчаев,, 75), Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев (Жўрабек Маннонов, 89), Акмал Мозговой (Дилшод Раҳматуллаев , 84), Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Абубакризо Турдалиев, 89), Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.

ОКМК: Валижон Раҳимов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов (Шаҳзод Нурматов, 83), Дилшод Жўраев (Баҳром Абдураҳимов, 46), Элгужа Григалашвили (Арслонмурат Аманов, 73), Зафар Полвонов, Мурод Тошматов, Санжар Турсунов (Жасур Умаров, 73), Ёван Жокич, Бобур Йўлдошев, Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Абдунабиев, 86).

Огоҳлантиришлар: Станоевич (28), Неъматов (75), Йўлдошев (77), Раҳмонов (80).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!