Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари якунига кўра тур рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Рамзий терма жамоадан «Локомотив» ва ОКМКнинг уч нафардан вакили ўрин олди. Шунингдек, «Бухоро», «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Андижон» ва «Металлург»дан бир нафардан ўйинчи топ-11 ликдан жой олган.
Дарвозабон: Сардор Қобулжонов («Бухоро»);
Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»), Бобур Йўлдошев (ОКМК), Марко Колакович («Сўғдиёна»), Жалолиддин Жумабоев («Локомотив»);
Ярим ҳимоячилар: Муҳаммадали Йўлдошев («Андижон»), Ҳусниддин Ғофуров (ОКМК), Станислав Андреев («Металлург»), Диёр Туропов («Локомотив»);
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Зафар Полвонов (ОКМК).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)