«Барселона» ярим ҳимоячиси Ансу Фати 18 ёшга тўлгунга қадар Чемпионлар Лигаси ўйинларида 2 та гол урган илк футболчига айланди, дея хабар бермоқда Gracenote.
Фати Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида ўтказилган «Ференцварош»га қарши ўйиннинг (5:1) 42-дақиқасида ўз номига гол ёздириб қўйди. Ансу мусобақадаги илк голини эса 2019 йилнинг 10 декабрида «Интер» дарвозасига урганди.
Маълумот учун, Ансу Фати 2002 йилнинг 31 октябрида туғилган. У «Барселона»нинг асосий жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда, Ла Лиганинг жорий мавсумида 4 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.
Изоҳ (0)