Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани «Истиқлол» маҳалла фуқаролари йиғинидаги хонадонларнинг бирида қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши оқибатида ёш эр-хотин вафот этгани хабар қилинганди.
«Xabar.uz»нинг қайд этишича, мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади. Унга кўра, ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аниқланишича, фожиадан икки кун аввал марҳумларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтган.
Аввалроқ ФВВ Ўзбекистонда ўтган куз-қиш мавсумида 73 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)