• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Муҳтарам ватандошлар!

    Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    1989 йил 21 октябрда ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.

    Жамоатчилигимиз, халқимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, ўтган йили ушбу тарихий санани Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилаш тўғрисида қонун қабул қилганимиздан ҳаммангиз хабардорсиз. Бугун мамлакатимизда биринчи марта кенг нишонланаётган ана шу байрам маънавий ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин олади, деб ишонаман.

    Ҳурматли юртдошлар!

    Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

    Чунки неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир.

    Ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради.

    Айни вақтда юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривожлантириш учун ҳам зарур шароитлар яратилмоқда. Турли ҳудудларда ташкил этилган 140 га яқин миллий маданият марказлари ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Кўплаб таълим-тарбия масканлари, оммавий ахборот воситалари ўзбек тили билан бирга, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида фаолият кўрсатмоқда. Хорижий тилларга ихтисослашган ҳамда таълим чет тилларда олиб бориладиган таълим муассасалари сони ошиб бормоқда.

    Бугунги кунда хорижий давлатлардаги 65 та олий ўқув юртида ўзбек тили ва адабиёти ўрганилмоқда, ушбу соҳада илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бораётган чет эллик олимлар сафи тобора кенгаймоқда. Куни кеча Афғонистон Ислом Республикасида Ўзбек тили кунига бағишланган байрам тадбирлари биринчи марта давлат миқёсида нишонланганини мамлакатимиз жамоатчилиги, бутун ўзбек халқи катта мамнуният ва хурсандчилик билан олқишлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, қардош Афғонистон давлати раҳбариятига ўзбек тилига расмий тил мақомини бериб, унга кўрсатаётган юксак эътибор ва ҳурмати учун яна бир бор чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бу кўҳна заминда яшаётган барча миллатдошларимизни бугунги қутлуғ байрам билан эл-юртимиз номидан самимий муборакбод этаман.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Мамлакатимизда ўзбек тилини замон талаблари асосида ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини яна-да мустаҳкамлаш борасида олдимизда катта ва масъулиятли вазифалар турибди.

    Шу мақсадда «Давлат тили ҳақида»ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири ҳамда шу муносабат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳалари тайёрланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди. Хабарингиз бор, куни кеча «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

    Фармонга мувофиқ, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналиш ва истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди.

    Фармон ижросини таъминлаш учун давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, тиббиёт соҳаларида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ҳарбий муассасалар фаолиятида тўлиқ давлат тилида иш юритиш бўйича бошлаган ишларимизни кучайтиришимиз керак. Ҳозирги кунда мамлакатимизда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила деб биладиган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам ўзбек тилини ўрганишга катта қизиқиш ва истак билдираётганлари айниқса эътиборлидир.

    Шу муносабат билан бу борада мотивация омилларини кучайтириш, махсус дарслик, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудиоматериаллар, замонавий ўқитиш услубларини кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги глобаллашган дунёда тилларнинг бир-бирига ўзаро таъсири, жумладан, четдан сўз қабул қилиш кўлами ва суръати ортиб бормоқда. Афсуски, юртимизда бу жараён аниқ тизим ва илмий ёндашувларсиз юз бераётганини тан олган ҳолда, мавжуд ҳолатни бартараф этиш учун таъсирчан чоралар кўриш лозим.

    Айни вақтда ўзбек тили алоҳида фан сифатида ўқитилаётган хорижий университет ва марказлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, улар учун ўқув адабиётлари яратиш борасида ҳам фаол иш олиб боришимиз лозим.

    Жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиётининг сара намуналарини чет тилларга таржима қилиш ва нашр этиш, бу йўналишда шаклланган ижодий мактабларни ривожлантириш, юқори малакали таржимон-адиблар ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ишларига жиддий эътибор қаратишимиз даркор.

    Мамлакатимизда «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари», «Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари», «Биринчи китобим», «Жаҳон адабиёти дурдоналари» каби серияларни нашр этиш бўйича бошланган ишларни тизимли асосда давом эттириш керак.

    Шунингдек, ўзбек тилининг жаҳон майдонида, хусусан, Интернет ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, она тилимизда кўплаб янги компьютер дастурларини яратиш бўйича ҳам олдимизда турган муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал қилишимиз зарур.

    Ушбу қутлуғ байрам арафасида қабул қилинган «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарор ҳам ўзбек тили ва адабиётини, миллий маданиятимизни яна-да равнақ топтиришга қаратилган амалий ҳаракатларимиз билан уйғун ва ҳамоҳангдир.

    Ҳурматли дўстлар!

    Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир. Шу маънода, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз.

    Мен мана шундай қараш ва тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётий эътиқодига айланади, бу борада муҳтарам зиёлиларимиз, фаол ёшларимиз, кенг жамоатчилигимиз барчага ўрнак ва намуна бўладилар, деб ишонаман.

    Азиз ва қадрли ватандошларим!

    Сизларни Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга соғлик-омонлик, бахт-у саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман.

    Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга мувофиқ масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди.

    Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 10 апрель куни «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» қонунни имзолаганди. Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.

    21.10.2020, 11:10   Изоҳ (0)   15845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент фармони билан Борий Алихонов ва Наримон Умаров сенатор этиб тайинланди

    21.10.2020, 10:39

    Ўзбекистонда тақдим этилган Skoda Kodiaq нархи маълум қилинди

    21.10.2020, 10:11

    Самарқандда пул тикиб, хўроз уриштириладиган яширин арена фаолиятига чек қўйилди

    21.10.2020, 09:25

    Наманганда хориж университетига ўқишга киритиш ва кейинроқ НамДУга «перевод» қилиб бериш эвазига 2000 доллар сўраган докторант қўлга тушди

    21.10.2020, 08:39

    Қамчиқ довонида Isuzu ва Damas тўқнашуви оқибатида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

    21.10.2020, 07:38

    Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг йиғилишига раислик қилди

    21.10.2020, 07:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.