Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирусга қарши вакцина қабул қилинганидан кейин пайдо бўладиган антитаналар кекса, спиртли ичимлик ичувчи, руҳий босимга тушган ва яллиғланишга қарши дори қабул қиладиган кишиларда яхши шаклланмайди. Бу ҳақда Россиянинг Гамалея илмий маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Марказ раҳбарининг маълум қилишича, вакцина юборилганидан кейин кимдадир кўпроқ, кимдадир камроқ антитана пайдо бўлади. Кекса кишиларнинг иммун тизими ёшларникига қараганда суст бўлиб, ферментлар ёмон ишлайди, антитаналар ишлаб чиқарилиши яхши бўлмайди.

Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган кишиларда ҳам антитаналарни ишлаб чиқариш ёмон кечади. Спиртли ичимликлар ҳар қандай кўпаяётган ҳужайра учун заҳарли ҳисобланади. Доимий равишда кам миқдорда бўлса ҳам спиртли ичимлик ичадиган кишиларнинг иммун тизими ҳам ёмон ишлайди.

Гинцбургнинг айтишича, оғир ёки доимий руҳий босим ҳам антитаналар шаклланишига имкон бермайди. Шунингдек, яллиғланишга қарши дори қабул қилувчи кишиларда ҳам уларнинг шаклланиши қийин кечади.

Унинг таъкидлашича, мазкур гуруҳларга кирувчи кишиларнинг иммун тизими ҳар қандай вакцинага нисбатан секин таъсирни намоён қилади, уларда бошқа касалликларга қарши антитаналар ҳам камроқ шаклланади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда патентланган ва рўйхатга олинган COVID-19’га қарши биринчи вакцина Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан яратилган «Спутник-V» вакцинаси ҳисобланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда