Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини Тошкентга олиб келиш учун октябрь ойининг охири ва ноябрь ойининг бошида тўққизта махсус поезд ташкил қилинади. Бу ҳақда Волжский шаҳри темир йўллари компаниясига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Новие Известия

Фото: Новие Известия

Маълум қилинишича, поездлар «Волжский» бекатидан 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари йўлга чиқади. Ҳар бир поезд таркибида 20 тадан вагон бўлиб, улар 938 нафар йўловчини қабул қилишга мўлжалланган. Поездлар Россия ҳудуди бўйлаб тўхтамасдан ҳаракат қилади.

Йўловчилар чипталарни темир йўл кассаларидан Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда харид қилиши мумкин. Бундан ташқари, чипталарни интернет орқали ҳам сотиб олиш мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Россия Транспорт вазирлиги ҳамда «Россия темир йўллари» сентябрь ойининг охирида ва октябрь ойининг бошида Ўзбекистон фуқароларини ўз уйига қайтариш учун Волжский—Тошкент йўналишида ўнта махсус поезд ташкил қилган ва умумий ҳисобда 11 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ўз юртига қайтарилган.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Волгоград вилоятидаги «Волжский» бекатидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари поездлар йўлга чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди