• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бундай бўладиган бўлса, эски ўлчагичларни жойига қўйсин». Зангиотада 1200 та хонадонга нореал қарздорликлар ёзилиб, электрдан узилгани айтилмоқда

    Юзга яқин истеъмолчи 19 октябрь куни Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси олдида тўпланди. Бунга корхонанинг аҳолини огоҳлантирмасдан электр тармоғидан узиб қўйгани сабаб бўлган, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Зангиоталик Раҳимжон Мирзаев ишлатилган электр энергияси учун тўловларни дастлаб эски ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича, сўнгра янгиси бўйича тўлаганини, шундан кейин ҳам корхона уни 507 минг сўмга қарздор қилиб қўяётганини айтмоқда.

    У 17 октябрь куни хонадони электр тармоғидан узилгани, йўқ жойдан чиқиб келган қарзларни тўлаш учун навбатда турганини таъкидлайди.

    «26 июнда ишлатилган электр энергияси учун 700 минг сўм нақд тўлаганман. Ундан олдинги тўлов эса 1 миллион 35 минг сўм бўлган. 5 августда ҳисоблагичларимиз алмаштирилди. Кеча Ўзгаришдаги кассага борсам, электрдан 704 минг сўм қарзингиз бор экан, деб айтишяпти.

    Маълум бўлишича, биздан 700 минг сўм нақд пул олган МИБ инспектори ҳисобимизга 70 минг сўм ўтказган. Бу бизнинг айбимиз эмас-ку. Инспекторнинг айби билан юзага келяпти қарздорлик, мен ўз вақтида тўлаганман. Бировларнинг айби учун уч кундан бери ‘свет’сиз ўтирибмиз.

    МИБ инспекторини топиб телефонда гаплашдим. Ёнингиздан 700 минг сўм тўлаб туринг, ҳафтанинг охирида сизга банкдан ечиб олиб бориб бераман, дейди. Электр тармоқлари корхонаси масъуллари МИБдагиларни айбдор қилиб кўрсатишяпти», – дейди Бахтиёр Абдуллаев.

    Бахтиёр Абдуллаев

    Бахтиёр Абдуллаев
    Фото: «Kun.uz»

    Маъмура Ҳайитова икки нафар ногирон қариндошининг номидан вакил бўлиб келганини, улар тўловларни ойма-ой тўлаб боришган бўлса-да, қарздор бўлиб чиқишаётганини айтади.

    Маъмура Ҳайитова

    Маъмура Ҳайитова
    Фото: «Kun.uz»

    «Ногирон қариндошларимнинг номидан вакил бўлиб келдим. Улар гапиролмайди, ҳозир ‘свет’сиз ўтиришибди. Тўловларни вақтида тўлашган. Барча тўлов квитанцияларини кўрсатиб, масъуллар қарзимиз борлиги, тўлаганимиздан кейин электрни ёқиб беришларини айтишди.

    Аввалига 300 минг қарзимиз борлигини айтишди, уни тўласак яна 300 минг қарзсизлар, дейишди. Ноилож уни ҳам тўладик. Ҳозиргача ошиқчаси билан 700 минг сўм тўлаб қўйдик. Тўловни қилгандан сўнг SMS хабар жўнатинглар, ‘свет’ ёнади дейишди. Лекин айтган рақамига SMS хабар умуман кетмаяпти», – дейди у.

    Фото: «Kun.uz»

    Бошқа бир истеъмолчи Сайёра Туропова ҳам янги ҳисоблагич ўрнатилгани ортидан келиб чиққан оворагарчиликлардан шикоят қилди.

    «Электр тармоқлари корхонасига келиб эшикни тақиллатсак, ҳеч ким очмайди. Нега очишмайди? Иккита қари кампирнинг мазаси қочиб қолди. Сув сепиб, ўзига келтирдик. Нима зарур уларга ҳам? Бундай бўладиган бўлса, эски ўлчагичларни жойига қўйсин. Ўша билан тўланаверади. Нима қилади халқни қийнаб? Бу ерда тўлов қилганларнинг ҳам ‘свет’и ҳалигача ёнмаган», – дейди Туропова.

    Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Иброҳим Ниғманов юзага келган тушунмовчиликка ишлатилган электр энергияси тўловлари ўз вақтида тўланмагани сабаб бўлганини билдирди.

    Унинг айтишича, Зангиота туманидаги истеъмолчилар электр энергияси назорати ва ҳисоби автоматлаштирилган тизимга (АSKUE) ўтказилган бўлиб, истеъмол қилинган электр энергия учун қарздорлар масофадан автоматик тарзда электр таъминотидан узиб қўйилмоқда.

    Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Иброҳим Ниғманов

    Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Иброҳим Ниғманов
    Фото: «Kun.uz»

    «3 йил давомида электр тармоқлари корхонаси ходимлари одамларнинг уйларига бормаган. МИБ инспекторлари уйма-уй юриб, қарзларни ундирган. Бугунги кунда тумандаги барча электр ҳисоблагичлар янгисига алмаштириляпти. Ушбу жараёнда айрим инспекторлар аҳолидан пулни олган бўлса-да, кассага кирим қилмагани кўриниб қоляпти.

    Қайсидир ташкилот фуқародан тўловларни олган бўлса-ю, уни истеъмолчининг ҳисобига кирим қилмаган бўлса, бу бизнинг айбимиз эмас-ку. Шу пайтгача қарзларни МИБ ундирган, биз туман электр тармоқлари корхонасимиз. Бизда нима айб, пул базага келиб тушмаган бўлса, бу онлайн тарзда қарздорларни ўчирса, электр таъминоти корхонасининг айби нимада? Бу масала бизга боғлиқ бўлганда, ходимларимиз шу ишни қилганда масала ҳал бўларди.

    Бундан ташқари, ҳисоб рақамларнинг нотўғри ёзилиши ёки у пул бошқа ёққа тушиши ҳисобига ҳам қарздорлик юзага келаётган ҳолатлар ҳам бор. Базамизда истеъмолчилар қарздор деб саналгани сабабли хонадонлар электр тармоғидан узилмоқда. Қарзи бўлмаганларни узаётганимиз йўқ.

    Қолаверса, бу жараёнга инсон омили аралашмаган, янги ҳисоблагичлар автоматлаштирилган бўлиб, база автоматик тарзда қарздорларни узяпти», – дейди Иброҳим Ниғманов.

    Фото: «Kun.uz»

    Туман электр корхонаси бошлиғи аҳоли нима учун аввалдан огоҳлантирилмаганига ҳам изоҳ берди.

    «Истеъмолчини огоҳлантирмасдан унинг хонадонини тармоқдан узиб қўйишга ҳақимиз борми? Аҳоли хонадонларидаги электр ҳисоблагичларни янгисига алмаштириб, дастурга киритяпмиз. Ўша пайтда қарздор бўлган фуқаролар қарзини тўлаб, базага телефон рақамларини киритиб қўйишлари керак эди. Юқорида айтилганидек, бу ишларни дастур амалга оширмоқда. Телефон рақамингиз киритилса, уч кун олдин огоҳлантириш ҳақида хабар боради.

    Зангиота туманида 50 мингта истеъмолчи бор. Энди 1200 та хонадон қарздорлик сабаб ўчирилди. Шу тарзда қарзга кирган истеъмолчилар тармоқдан узиб борилаверади. Лекин ҳисобида пули бўлган абонент ўчаётгани йўқ», – дея таъкидлади Зангиота тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи.

    Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар ва Telegram’даги каналларда 17 октябрь куни Зангиота туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларни огоҳлантирмасдан тармоқдан узиб қўяётгани, электрон хизматлар ёрдамида қарз тўлангандан кейин ҳам муаммо ҳал бўлмаётгани, натижада ТЕТК олдида тумонат оломон йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    «Тошкент ҲЕТК» АЖ юзага келган ҳолатга муносабат билдириб, тумандаги истеъмолчилар электр энергияси назорати ва ҳисоби автоматлаштирилган тизимга ўтказилгани, ҳозирги кунга келиб, қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар тармоқдан узиб қўйилаётгани, тўловлар тўлангандан сўнг маълум вақт ичида электр энергияси таъминоти яна қайта тикланаётганини маълум қилган.

    Аввалроқ Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолиб, беморлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ ССВ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» бу хабарни рад этган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йилдан ишга туширилади

    21.10.2020, 20:36   Изоҳ (0)   48290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan GTL заводи ишчиларининг норозилигига сабаб бўлган яна бир ҳолат очиқланди

    21.10.2020, 19:59

    UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини ОАВга босим ўтказаётганликда айблади

    21.10.2020, 19:35

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 22 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2020, 18:58

    Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасидаги йўл таъмирлаш ишларида ЙҲХ ходимлари фаолияти ва шаҳарда махсус белгилар камлиги танқид қилинди

    21.10.2020, 17:57

    Энергетика вазирлиги: Uzbekistan GTL’даги вазият барқарорлашган, барча муаммо ва масалалар жойида ижобий ҳал этилди

    21.10.2020, 17:34

    Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тасдиқланган стандартлардаги йўл белгилари Россиядан кўчириб олингани айтилди

    21.10.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.