• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун яна 100 млн доллар ажратилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, пандемия оқибатлари саноат ишлаб чиқариш суръатларига таъсир ўтказди. Шу боис давлат томонидан ҳар бир тармоқни қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чоралар кўрилди. Карантин даврида ҳам ишлаб чиқариш давом этди. Буларнинг натижасида саноатда юзага келиши мумкин бўлган жиддий йўқотишларнинг олди олинди.

    Маълум қилинишича, иқтисодиётда юқори қўшилган қийматни таъминловчи қайта ишлаш саноатида 9 ойда қарийб 3 фоиз ўсиш қайд этилди. Хусусан, электр техникаси ишлаб чиқариш 25 фоиз, тўқимачилик маҳсулотлари 12 фоиз, металл рудалари қазиш 7 фоиз ва қурилиш материаллари 6 фоизга ўсди.

    Шунингдек, автомобиллар 1,5 баравар, электр техникаси маҳсулотлари 1,3 баробар, тўқимачилик товарлари 16 фоиз, мис сим 15 фоиз кўп экспорт қилинди. Натижада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 0,4 фоиз ижобий даражада сақлаб қолинди ва бюджет даромади 1,9 триллион сўм ортиғи билан бажарилишига эришилди.

    Шу билан бир қаторда, айрим тармоқ ва ҳудудларда ишлаб чиқаришда қолоқликка йўл қўйилгани оқибатида саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайган.

    Йиғилишда бунга сабаб бўлган омиллар танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, саноат тармоқлари ва ҳудудларда яна қандай захиралар борлиги, уларни ишга солиш учун нималар қилиш кераклиги батафсил муҳокама қилинди.

    Аввал нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди. Қолоқликка йўл қўйган корхоналар фаолияти танқидий баҳоланиб, раҳбарларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.

    Йил якуни билан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 740 минг тонна нефть ва конденсат қазиб олиш, 203 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

    «Ўзкимёсаноат» корхоналарида ҳали резервлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экспортга йўналтириш зарурлиги таъкидланди. Қўқон суперфосфат заводининг биринчи босқичини модернизация қилиш, «Навоийазот» акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид комплексини ишга тушириш чоралари белгиланди.

    «Ўзавтосаноат» бошқарувига ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида трактор ва сеялкалар ишлаб чиқариш 2 баробар камайгани кўрсатиб ўтилди. Тўртинчи чоракда автомобиллар ишлаб чиқаришни 62 мингтага етказиб, 165 миллион долларлик экспорт қилиш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни хорижий бозорларга сотишни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. Халқаро экспертлар билан бирга автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, қурилиш материаллари, электр техникаси ва енгил саноатда ҳам ҳали ишлатилмаган захиралар бор. Масалан, қурилиш материаллари бўйича йил якунигача 11 та лойиҳа амалга оширилади. Бу орқали янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб ва мавжуд корхоналар қуввати оширилиб, импорт ўрнини қоплашга эришилади.

    Электр техникаси саноатида 12 хил маҳсулотни маҳаллийлаштириш лойиҳаси режалаштирилган. Давлат раҳбари ушбу қувватларни тезроқ ишга тушириб, рақобатни таъминлаш, товарлар нархини арзонлаштириб, экспортни кенгайтириш муҳимлигини айтди.

    «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига мавжуд қувватларни тўла ишга солиш, 100 дан зиёд янги корхонага АҚШ ва Европада тан олинган халқаро сертификатлар олишда кўмаклашиб, уларни экспортга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

    Бозор механизмлари тўлиқ кириб бормаган тармоқларни трансформация қилиш долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис Президент саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Йиғилишда ҳудудий саноат корхоналарида мавжуд резервлардан фойдаланиб, қўшимча ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Ўтган 9 ойда маҳаллийлаштириш борасида 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган.

    Тегишли вазирлик ва ҳокимликларга қолоқликка йўл қўйилган лойиҳалардаги муаммоларни бартараф этиш, импорт ўрнини босувчи янги истиқболли йўналишларни ўрганиб, маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Умуман, қолган уч ойда қиймати 7 миллиард долларлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий йирик лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

    Йиғилишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    «Бугун экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича фармонни имзоладим. Энди бундай корхоналар учун янги ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қўшимча маблағлар ажратилади. Шу мақсадда жамғармага 100 миллион доллар берилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб бериш учун корхоналарнинг айланма маблағларига йўналтирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бош вазир ўринбосарларига бу борадаги вазифаларни тезкор, самарали ва манзилли ҳал қилиб бориб, йил якунига белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон 2021 йилда иқтисодий ўсишни 5,1 фоизга етказишни кўзламоқда
    • Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор сақлашга кўрсатма берди

    21.10.2020, 21:13   Изоҳ (0)   11225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов вафот этди

    21.10.2020, 20:58

    «Бундай бўладиган бўлса, эски ўлчагичларни жойига қўйсин». Зангиотада 1200 та хонадонга нореал қарздорликлар ёзилиб, электрдан узилгани айтилмоқда

    21.10.2020, 20:36

    Uzbekistan GTL заводи ишчиларининг норозилигига сабаб бўлган яна бир ҳолат очиқланди

    21.10.2020, 19:59

    UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини ОАВга босим ўтказаётганликда айблади

    21.10.2020, 19:35

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 22 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2020, 18:58

    Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасидаги йўл таъмирлаш ишларида ЙҲХ ходимлари фаолияти ва шаҳарда махсус белгилар камлиги танқид қилинди

    21.10.2020, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.