• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини ОАВга босим ўтказаётганликда айблади

    UzAuto Motors 21 октябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) ўртасидаги суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказилаётганидан ташвишда эканини маълум қилди. Авто ишлаб чиқарувчи матбуот хизматининг хабар беришича, компания айрим амалдорларнинг журналистларга нисбатан цензура ва чекловлардек хато амалиётга интилишига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    «Тошкент шаҳар маъмурий судида кўрилаётган ишнинг сўнгги суд мажлисидан кейин судда жавобгар сифатида иштирок этаётган томон оммавий чиқиш қилиб, UzAuto Motors’ни гўёки биз ‘бузаётган ахлоқ меъёрлариъга риоя этишга чақирдилар. Қарангки, компаниянинг МҚКҚга нисбатан даъвоси юзасидан бораётган ишни тўлиқ ва шаффоф ёритишга бўлган табиий интилишимиз жавобгар томонда хавотирни уйғотаётган экан. Яна шу даражада эканки, улар очиқ-ойдин «қўмитага нисбатан даъволаримизга тегишли барча нарсани фақатгина суд муҳокамаси доирасида гапириш ва шарҳлашимиз» кераклигига ишора қилишган. Моҳиятан, бу биз учун очиқ баҳс-мунозара, шунингдек холис рақамлар ва фактларни оммага эълон қилиш ҳаммага ҳам ёқавермаслиги ҳақида биринчи сигнал бўлди», — дея таъкидлаган UzAuto Motors АЖ юридик бошқармаси директори Рустам Шаймардонов.

    Бундан ташқари, Рустам Шаймардонов: «Афсуски, иш қўмитанинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқотни қисқартиришга чақириғи билан тугаб қўя қолмади. Ишончли манбалардан бизга маълум бўлишича, душанба куни МҚКҚ расмий вакиллари бизнинг даъвоимиз юзасидан 16 октябрь куни ўтган учинчи суд мажлиси боришини ёритган ОАВга босим ўтказишга уриниб кўрганлар», — деб айтган.

    Унинг қайд этишича, қатор ҳолатларда бу уринишлар муваффақиятли бўлган: «Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қатъий талабидан кейин айрим ОАВ холис маълумотлар акс этган мақолаларни ўз сайтларидан ўчириб ташлаган, бошқалари эълон қилинган матнлардан МҚКҚни қониқтирмайдиган қисмларини олиб ташлаб, ўзгартиришлар киритган».

    «Мазкур суд ишидаги оппонентларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасининг қўпол бузилиши фактидан қутилишга уринишларининг олдини олиш учун, биз мақолалар аслининг скриншотларига ҳам, шунингдек, матбуотга босимнинг бошқа исботларига ҳам эга эканлигимизни айтиб қўймоқчиман», — дея ўз фикрини ифода этди.

    Шунингдек, компания юристи ҳозир гап UzAuto Motors’нинг судда кўрилаётган МҚКҚга қарши ишида ким ҳақли эканида ҳам эмас, МҚКҚ вакиллари бу жараён суд залидан ташқарига чиқиб кетиши учун бор имкониятларини ишга солаётганини рўкач қилган.

    «Мамлакатимизда UzAuto Motors’чалик ОАВ томонидан танқидга учраган компаниялар кам, десам ҳеч ким ажабланмайди, ҳолбуки кўп ҳолларда бу унчалик ҳам конструктив танқид бўлмаган. Бироқ бирор марта ҳам бу биз томонимиздан ўзимизга ёқмайдиган мақола ёки унинг бир қисмини ўчириб ташлашга уриниш учун баҳона бўлмаган. Масс-медиа билан мулоқотнинг маданий воситалари бор, улар шарҳ ёки раддия беришни кўзда тутади ва матбуот хизматимиз айнан шу услублардан фойдаланади. Биз Монополияга қарши курашиш қўмитасини ҳам — табиийки, бизнинг сўзларимизни рад этишга далиллари бўлса — журналистлар билан шу тарзда мулоқот қилишга чақирамиз», — дейилади UzAuto Motors матбуот хизмати хабарида.

    Жамият юристи МҚКҚнинг шанба кунидаги мурожаатига шундай жавоб берган: «Давлат органларининг ички ўзаро алоқаси каби тўқима ахлоқ меъёрларининг ҳеч қайсиси биз учун жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқотдан устун бўла олмайди. „Қўл синса, енг ичида« қолишига чақириқлар ва истеъмолчиларимизни хабардор қилиш ўртасидаги танловда биз доим кейингисини танлаймиз. Мени аниқ тушунишларини истардим: ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади, зеро бу — камида воқелик билан алоқани йўқотиб қўймаслик ва яхши томонга ўзгаришнинг ягона йўлидир. Биз оппонентларимизга ҳам бу ёндашувимиздан фойдаланишни чин дилдан тавсия қиламиз».

    Мазкур баёнот юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Манзура Ҳасанова билан боғланган «Gazeta.uz»нинг ёзишича, Манзура Ҳасанова UzAuto Motors қўйган айбловлар асоссиз ва қўмита бундан аввал эълон қилган «позицияси»да қолишини, ҳар қандай низони қонуний йўл билан, фақатгина суд орқали ҳал этишини таъкидлаган.

    Эслатиб ўтамиз, 2 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини бекор қилиш бўйича киритган шикояти кўриб чиқилмоқда.

    2020 йил 16 октябрда бўлиб ўтган жамият ва қўмита ўртасидаги суднинг 3 йиғилишидан сўнг Антимонополия қўмитаси сукут сақлаш «анъанаси»ни бузган эди. 17 октябрда қўмита ўз баёнотида «Шу вақтга қадар қўмита суд жараёни тафсилотларига ҳеч қандай изоҳ бермай келаётганди, чунки UzAutoMotors АЖ томонидан келтирилган ҳар қандай даъво ва шикоятларига қўмитанинг экспертлари томонидан бевосита иш кўрилиш жараёнида жавоб бериб келинмоқда», — дея қайд этганди. Ўшанда қўмита UzAuto Motors компаниясини давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирганди.

    Мавзуга доир: 

    • UzAuto Motors 2019 йилда 2,6 трлн сўм соф фойда кўргани маълум бўлди
    • «Банкротликка олиб келиш». UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси тавсиялари ҳақида
    • Бош вазир Абдулла Арипов МҚКҚни популизмда айблади. Бунга интернет-фойдаланувчилар жавоб қайтарди: «Биз барчамиз популистмиз»

    21.10.2020, 19:35   Изоҳ (0)   44538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 22 октябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2020, 18:58

    Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасидаги йўл таъмирлаш ишларида ЙҲХ ходимлари фаолияти ва шаҳарда махсус белгилар камлиги танқид қилинди

    21.10.2020, 17:57

    Энергетика вазирлиги: Uzbekistan GTL’даги вазият барқарорлашган, барча муаммо ва масалалар жойида ижобий ҳал этилди

    21.10.2020, 17:34

    Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тасдиқланган стандартлардаги йўл белгилари Россиядан кўчириб олингани айтилди

    21.10.2020, 17:11

    Танзила Норбоева қийноқлар масаласида хулоса қилишда Сенат қўмитаси ОАВ ва блогерлар фикрига ҳам таяниш лозимлигини айтди

    21.10.2020, 16:59

    «Юксалиш» раҳбари Бобур Бекмуродов жамоат транспортида мажбурий қўлқоп кийишни мантиқсизлик деб атади

    21.10.2020, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.