News cover

Пашинян Москвадаги парадга бормайдиган бўлди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парадда иштирок этмайди. Бу ҳақда маҳаллий News.ам агентлиги хабар берди.

Ҳукумат раҳбари бу қарорни 7 июнга режалаштирилган парламент сайловлари олдидан сайловолди кампанияси бошлангани билан изоҳлади.

“Мен апрель ойида Россияга ташрифим чоғида Россия президентига сайловолди кампанияси туфайли 9 майга мўлжалланган тадбирларда қатнаша олмаслигимни маълум қилганман”, деди Пашинян ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистларга.

Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Пашинян ва Кремль раҳбари Владимир Путин мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг пасайиши, Ереваннинг Европа Иттифоқи томон қадам ташлаётгани ва бўлажак сайловларни муҳокама қилган эди.

8 майдан бошлаб Пашинян ва Арманистон ҳукуматининг аксарият аъзолари сайловолди кампаниясида иштирок этиш учун таътилга чиқмоқда.

“Биз учун энг катта устувор вазифа бу сайловларни халқаро демократик стандартлар руҳида ўтказиш, арман халқининг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлаш бўлади” - деди Пашинян ҳукуматнинг сайловдан олдинги сўнгги йиғилишида.

Сайловларда 19 та сиёсий куч, жумладан, Пашинян бошчилигидаги ”Фуқаролик шартномаси” партияси, собиқ президент Роберт Кочаряннинг “Арманистон” блоки ва Нарек Карапетян бошчилигидаги “Кучли Арманистон” блоки иштирок этади.

Кремль 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парадга кимларни таклиф этганини эʻлон қилмади. Аммо Словакия бош вазири Роберт Фицо унда иштирок этмаслиги, Москвага ташрифи номаʻлум аскар пойига гул қўйиш ва Владимир Путин билан учрашиш билан чекланишини маʻлум қилган.

Пашинян Москвадаги парадни биринчи марта эътиборсиз қолдираётгани йўқ. 2024-йилда у бир йил олдин у ерда бўлганини айтиб, парадни ўтказиб юборган эди, 2025-йилда эса Қизил майдондаги тадбирда иштирок этган.

2026 йил 9 май куни Москвадаги анъанавий парад узоқ вақтдан бери биринчи марта ҳарбий техникаларсиз ўтказилади. Россия Мудофаа вазирлиги буни “тезкор вазият”, Кремль эса “террорчилик таҳдиди” дея изоҳлади. Тадбир арафасида мобил алоқа ҳам чекланади. Ушбу чекловлар нафақат шаҳар марказида, балки бутун Москва ҳалқа йўли ҳудуди бўйлаб жорий этилади.

Бугун, 18:51

Лайфстайл ва Маданият

Спорт

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: