• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Уйдаги эрта қаришга сабаб бўлувчи буюм ва камчиликлар

    Қанчалик ишониш қийин бўлмасин атрофдаги буюм ва жиҳозлар ҳам кишининг эрта қаришига сабаб бўлади. Чунки ноқулай каравот, ғичирлайдиган стул ва қоронғи хонада вақтни ўтказиш асаблар бузилиши ва юзда ажин пайдо бўлишига олиб келади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ёруғликнинг етарли эмаслиги

    Уйда ёруғликнинг қайси бурчакдан тушаётгани ҳам муҳим рол ўйнайди. Ёруғлик кўз учун қулай бўлиши керак йўқса, киши кўзини қисиб қарашга ўрганиб қолади бу эса ажин тушишига сабабчи бўлади. Бундан ташқари қоронғи ва ёруғлик етарли бўлмаган хонада ишлаш ёки ўқиш кўриш қобилиятининг сусайишига олиб келади.

    Чойшабларнинг нотўғри танланиши

    Қанчалик ғалати туюлмасин, чойшабларнинг ҳам аҳамияти бор. Бежизга Ким Кардашян, Синди Кроуфорд ва Женнифер Энситонлар фақатгина ипак матоли чойшабни афзал билишмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашига қараганда, ипак матоли чойшаб тери ёшлигини сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, ипак уйқуга ётишдан аввал юз ва тана терисига суртилган зардоб ҳамда кремларни шимиб олмайди. Пахтали чойшаб эса аксинча. Юзда турли ҳуснбузарлар тошишининг олдини олиш ва гигиенага амал қилган ҳолда чойшаб қандай матодан тикилган бўлишидан қатъи назар, кунора алмаштириб туриш керак.

    Намлик етишмаслиги

    Уйдаги об-ҳавонинг қандай эканлигининг ҳам аҳамияти бор. Агар турар жойингиздаги намлик даражаси 60 фоиздан кам бўлса, тери намлик етишмагани сабаб тезроқ қарийди. Қуруқ ҳавода вирус ва инфекциялар тезроқ тарқайди, касалликлар эса ёшликка таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабдан уй ва хонадонларда ҳавонинг намлигига эътибор бериш тавсия қилинади.

    Кимёвий тозалаш воситалари

    Идиш ювиш давомида, ювиниш хонаси ва ошхона печларини тозалаш учун фойдаланадиган воситаларни қўлқопсиз ишлатиш қўл терисига таъсир кўрсатмай қолмайди. Ушбу воситалар таркибидаги кимёвий моддалар нафақат ёшлик, балки саломатликка ҳам зарар етказиши мумкин.

    Ноқулай стол ва стул

    Юзнинг ёш ёки қари кўриниши ҳам қадди-қоматни тик тутиш ёки тутмаслик билан боғлиқ бўлади. Букчайиш ва эгилиб ўтирган ҳолда иш бажариш қоматга ва қиёфага таъсир кўрсатади. Шу сабаб ишлаш ёки ўқиш давомида мебелнинг қулайлиги, ёруғлик етарли эканига эътибор қаратиш ҳамда вақти-вақти билан жисмоний машқлар бажариб туриш керак.

    Букиладиган ва ёзиладиган диван

    Бундай диван яхши, аммо ухлаш учун эмас. Уйқуга яхши тўшаги бор каравотда ётиш керак. Уйқунинг яхши бўлмаслиги вақтидан аввал қаришнинг энг асосий сабабларидан бири бўлади. Кўз атрофида чарчоқнинг акс этиши, майда ажинлар ва иштаҳанинг керагидан ортиқ очилишига сабаб бўладиган асаб гормони кортизолнинг кўпайиши, уйқу гормони мелатониннинг кам эканлиги сизни ёш кўрсатмаслиги аниқ.

    Ноқулай уй жиҳозлари

    Уйдаги тартибсизлик одам кўринишида ҳам акс этади. Кўнгил тўлмаслиги оқибатида лабнинг ташқи бурчаклари осилишни бошлайди, юзда майда ажинлар пайдо бўлади. Юз, уйдаги пала-партиш интерьер сингари бир аҳволга келиб қолади. Шу сабаб куннинг асосий қисми ўтадиган турар жойингизни кўнгилдагидек қулай ва эстетик завқ берадиган қилиб жиҳозлаш тавсия қилинади.

    Мавзуга доир:
    • Тинчлантиради, илҳом беради, саломатликни яхшилайди. Уйда ўсимлик парвариш қилиш учун 10 сабаб
    • Деярли ҳамма уйда бўлган инсон умрини қисқартирувчи буюмлар
    • Қаҳва доғи, ёпишган сақич. Гилам тозалашга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    19.10.2020, 20:22   Изоҳ (0)   29497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истеъмол қилишдан ташқари майонез сотиб олиш учун 10 та сабаб

    18.10.2020, 10:37

    Instagram’да қандай қилиб миллионта обуначига эга бўлиш мумкин?

    15.10.2020, 19:22

    Ниқоб остидаги юз терисида қандай ўзгаришлар юз беради ва уни қандай парвариш қилиш керак?

    15.10.2020, 13:24

    Хавфли ҳудудлар: Уйдаги биринчи навбатда дезинфекция қилиниши керак бўлган жойлар

    14.10.2020, 15:22

    Агар ҳар куни макарон маҳсулоти истеъмол қилинса, нима бўлади? Мутахассис жавоб беради

    14.10.2020, 13:26

    «Том ва Жерри», «Қизалоқ ва маймоқ». Бола психикасига салбий таъсир қиладиган мультфильмлар

    13.10.2020, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.