ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб ўтказилган мониторинг текширувида айрим шифокорларнинг сертификатлари қалбаки эканлигига шубҳа туғилгани ва бу борада терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганини хабар қилди.
Хабарга кўра текширувда болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси, умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар қалбаки эканлигига шубҳа туғилган. Ҳужжатлар текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Мавзуга доир: Журналистнинг саккиз ойлик саргардонлиги: Ҳуқуқ посбонлари айбдор бош шифокорни жаримага тортолмаяпти
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади департамент хабарида.
Изоҳ (0)