• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Европадаги энг йирик улгуржи бозор – New Spitalfields Market’га 20 тонна қовун етказиб берди

    Британия бозорларида ўзбек қовунлари сотилмоқда. Жами 13 гектар майдонда жойлашган ва нафақат Британия, балки бутун Европада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг йирик улгуржи бозори бўлган New Spitalfields Market бозорига 20 тонна Ўзбекистонда етиштирилган «торпедо» навли қовун етказиб берилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сўнгги йилларда Европа қитъасидаги турли давлатларда, жумладан, Буюк Британияда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Jahon Exim LLC ва британиялик тадбиркорлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўзбек қовунининг Буюк Британия бозорига етказиб берила бошланиши бунга мисол бўла олади», – дейилади агентлик хабарида.

    «Ўзбекистонда етиштирилган қовунларни биринчи марта Британияга етказиб бериш бошланди. Ўз таъми ва сифати билан машҳур бўлган ўзбек қовунлари британиялик истеъмолчилар томонидан яхши баҳо олади деган умиддамиз. Компаниямиз Британияга етказиб берилаётган маҳсулотлар турини ошириш учун ҳаракат қилмоқда. Жумладан, органик ва қуритилган, шунингдек, музлатилган мева ва сабзавотлар экспортини кенгайтиришни режалаштирмоқда», – деган Jahon Exim Group компанияси директори Жаҳонгир Ғиёсов.

    Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмаги билан Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, элчихона ёрдамида Британиянинг атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги (DEFRA) ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини инспекцияси («Ўздавкарантин») ўртасида музокаралар ўтказилмоқда. 2020 йилнинг август ойида бўлиб ўтган навбатдаги музокаралардан сўнг Британия томони Ўзбекистон Англияни анор, гилос, олхўри, нектарин, ўрик, хурмо, олма, нок, узум, лимон, аччиқ қалампир ва помидор каби маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятлари мавжудлигини билдирди ва шу тариқа бу мамлакатга маҳсулотлар экспорти бошланди.

    Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

    Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

    2020 йил сентябрь ойида Лондоннинг Western International Market улгуржи бозорида Ўзбекистонда тайёрланган қуритилган меваларнинг биринчи партияси Самарқанд вилоятидаги Garden Cells корхонаси ва Британиянинг Vita Plus Ltd компанияси ўртасида имзоланган шартнома доирасида сотилган.

    Дунё бўйлаб энг кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан бири қовун ҳисобланади. 2018 йилда дунёнинг турли мамлакатларида 1,2 миллион гектар ерда турли навдаги қовунлар етиштирилган ва ўртача ҳосил гектарига 27 тоннани ташкил этган. Шу йили дунё бўйлаб етиштирилган қовун савдосининг умумий айланмаси 27,4 миллиард долларни ташкил этган. Бундан 1,9 миллиард долларлик, яъни 2,3 миллион тонна қовун экспорт қилинган. Қолган ҳосил қовун етиштирган мамлакатларнинг ички бозорида сотилган.

    Дунёда қовун етиштирувчи давлатлар орасида Хитой етакчи ҳисобланади. Мамлакатда 2018 йил 17 миллион тонна қовун етиштирилган. 2-ўринда Туркия (1,8 миллион тонна), 3-ўринда Эрон (1,6 миллион тонна) қайд этилган.

    Сентябрда Ўзбекистондан Нидерландияга 60 тонна қовун экспорт қилингани ҳақида хабар берилганди. 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Хитойга қовун экспорт қила бошлаган.

    18.10.2020, 20:25   Изоҳ (0)   35367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Юқорироқ жойга мурожаат қилинглар». Зангиотадаги COVID-19 касалхонаси олдида маййитларни олиб кетиш учун юзага келган навбат видеоси тарқалди

    18.10.2020, 18:24

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди

    18.10.2020, 17:22

    Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида синов тариқасида поезд ҳаракатланди

    18.10.2020, 15:20

    Ўзбекистон ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда

    18.10.2020, 14:22

    Фотожамланма: Тошкентда куз нафаси

    18.10.2020, 13:41

    Тошкент жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул бериладиган бўлди

    18.10.2020, 12:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:42

    Қочиб кетган келин, тўсатдан вафот этган созанда: хонанда Хуршид Расулов тўйларда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида

    Мусиқа | 24 июн, 10:36

    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

    Реклама | 24 июн, 10:30

    Ўзбекистонда 25 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:25

    “Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади

    Дунё | 24 июн, 10:21

    Месси “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дастлабки 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.